Ошпазлик курсида таҳсил олаётган қизидан онаси сўрабди:
— Ўзинг тайёрлаган таомдан татиб кўришга рухсат беришадими?
Қизи кўзига ёш олиб:
— Мажбур қилишади, - дебди.
Оқ айиқ ўрмонда кетаётса, йўлидан "кўча кўрган" эшак чиқиб қолди. Эшакдан сўрабди:
— Ҳой эшак, шимолий қутбга қандай борса бўлади?
— Билмадим. Бироз кутиб тур, оғайниларимдан сўраб келай, дебди эшак.
Бироздан сўнг у бир тўда эшакларни етаклаб келиб, оқ айиққа, — Шимолий қутб қаердалигини билмадим-у, лекин мани эшак деганинг учун энди жавоб берасан, - дебди.
Ақлли эркак хотини олдида ҳамкасб аёлларга тез-тез қўнғироқ қилиб иш юзасидан гаплашиб туради.
Бу эса хотинини эрига бўлган ишончини оширди ва "яширин" қўнғироқларга имконият яратиб беришга хизмат қилади.

Алкаш одам дўконга кириб сотувчига:
— Бир томчи ароқ қанча туради? - деса, сотувчи:
— Ҳеч қанча, - дебди.
Алкаш унга:
— Бир стакан ароқ томчилатиб беринг! - дермиш.

Бозорда қари онахон балиқ сотувчисини ёнига келган:
— Болам, балиғинг янгими? - деб сўраса, сотувчи:
— Ёзиб қўйибди-ку, тирик балиқ деб онахон, - дебди.
Онахон унга:
— Мен ҳам тирикман болам, лекин янги эмасман, - дебди.
— Нимага Хитойда коррупцияга қарши кураш бизникига қараганда яхши натижа бериб келмоқда?
— Чунки Хитойда бунинг учун бюджетдан пул эмас ўқ-дори ажратишади.
Иккита пиёниста ичиб олиб, кетаётса олдидан кўзгу чиқиб қолибди. Кўзгуда ўзини аксини кўриб бири иккинчисига, “Дўстим шу кетишда ичаверсак, 10 йилдан кейин кўринишимиз шу аҳволда келиб қолади-ёв”, - дермиш.
Жамоамиз жуда аҳил!
Баъзи ходимлар мукофот пулидан умид қилиб иш бўлмаса ҳам ярим тунгача офисда бекор ўтиришади. Айрим ходимлар кўчадаги бизнесидан кўпроқ пул ишлаши мумкинлигини билиб, кеч қолмасдан ўз вақтида ишдан чиқиб кетишади.

"Тилла ови" кўрсатувида собиқ севган қизларини бирма-бир исмини санаб берган ва ютуқни қўлга киритган машҳур актёрни хотини бир кун аразлабди. Лекин онасини уйига кетиб қолмабди.

Иккита врач суҳбатлашмоқда:
— Биласизми, мен беморимда ультратовуш текшируви ўтказиб шундай диагноз қўйдимки, у 1 ойдан ортиқ яшамаса керак деб ўйлагандим. 1 йил ўтди, соппа-соғ юрибди...
— Кўрдингизми? Инсон яшашни истаса, сиз билан мени диагнозларим бир тийин экан.