— Агар мен бошимни пастга, оёғимни осмонга қилиб турсам, қон бошимга келадими?
— Албатта, жаноб.
— Унда нега тик турганимда, қон оёқларимга тўпланиб қолмайди?
— Чунки оёқларингизни ичи бўм-бўш эмас-да!
— Ҳа ўртоқ, кайфиятинг йўқ?
— Эй, хотиним яна жанжал қиляпти.
— Нега?
— Тўрт юз минг ойлик ёш оилага етмайди дейди.
— Тежаб ишлатса етади.
— Мен ҳам шуни айтаман-да. У бўлса “Етмайди, сиз ҳам ишланг” деяверади.
Бир куни хотини эрига:
— Дадажониси, мени ҳозир ҳам аввалгидек яхши кўрасизми?
— Йўқ, унчалик эмас.
— Вой, нима учун?
— Кейинги пайтда кўзим яхши кўрмаяпти.
Онаси қизига дебди:
— Қизим, сени яхши тарбияладик, консерваторияда ўқитдик! Нимага шу такси ҳайдовчисига тегмоқчи бўляпсан?
— Чунки улар ҳурракни ля минорда отадиларда шунга.
— Собир, do you speak English?
— Нима?
— Қодир, do you speak English?
— Нима?
— Саида, do you speak English?
— Yes? I do!
— Нима?
— Агар яна ичадиган бўлсангиз жигарингиз билан хайрлашаверинг.
— Алвидо жигарим, алвидо !!!
Компьютер дастурчиси пианинонинг олдига келиб, уни узоқ кўздан кечириб, дермиш:
— Клавиатура ноқулай. Бор-йўғи 84 та клавишалар бор, уларни-ям яримидан кўпи функционал клавишлар. Ҳеч қайсида ёзуви йўқ. Лекин «Шифт»нинг оёқ билан босилиши зўр экан.
Жаҳон молиявий инқирози жараёнида икки иқтисодчи бир-бири билан суҳбатлашяпти:
— Оғайни шу кунларда кечалари умуман ухлай олмаяпман. Инқироз қаттиқ таъсир қилди менга. Сизчи, сизда қандай кечяпти?
— Мен чақалоқлардек ухлаяпман.
— Йўғ-е?
— Ҳа, ҳар 10 минутда уйғониб, йиғлаб-йиғлаб оляпман.
Бир саводогар ўғли билан футбол кўриб ўтирса, ўғли сўрабди:
— Дада, нега ўйинчиларнинг нархларини орқасига ёзиб қўйишган?
- .....?
— Зерикдингизми? Сирларингизни кимга айтишни билмаяпсизми? Барча сирларни очиб, ўзингизни енгил ҳис қилинг! 102 қисқа рақамига қўнғироқ қилиб, барчасини рўй-рост гапириб беринг!