Битта одам ишга нақд 1 соат кечикиб келибди. Ишхонага кираверишда уни учратган раҳбар танбеҳ берибди:
— Нега кеч қолдингиз?
— Кечирасиз, 3-қаватдан йиқилиб тушдим, - дебди ҳалиги одам.
Раҳбарни баттар жаҳли чиқиб:
— Нима, бир соат тушдингизми пастга?! – дермиш.
Ҳар куни ўрмонда айиқ қуённи тутволиб дўппослар экан. Хуллас, жонидан тўйиб кетган қуён шерни олдига бориб, айиқни қилмишларидан шикоят қилибди. Шунда шер фармон чиқазибди. Унга кўра айиқ қуённи урмаслиги тўғрисида тилхат ёзиб бериши керак экан. Эртаси куни айиқ қуённи ургани келаётса, қуён фармонни кўрсатибди. Шунда айиқ:
— Бугун ҳам уриб олай. Эртага урмаслик ҳақида тилхат ёзиб бераман, - дебди. Эртасига яна урибди ва индинга урмаслик ҳақида тилхат ёзиб берибди.
Бир ҳафта ўтгандан кейин шер қуённи кўриб қолиб:
— Айиқ урмаяптими энди? - деб сўрабди.
Қуён:
— Эҳ, уриши ўша-ўша. Фақат қоғоз кўпайиб кетди, - дермиш.
— Сарвар, сен катта бўлганингда ким бўлмоқчисан?
— Савдогар бўламан устоз!
— Нима учун инженер ёки ўқитувчи эмас?
— Инженер билан ўқитувчини иномарка машина ҳайдаганини ҳеч кўрганмисиз???
Набира бобосидан сўрабди:
— Буважон, ротация нима дегани?
Бобоси, — Ҳозир тушунтираман, - дебди-ю, бир дарахтнинг тагига бориб уни қаттиқ урибди.
Дарахтда ўтирган барча қушлар ҳавога учибди-да, яна қайтиб бошқа шохларга қўниб олишибди.
Шунда бобоси:
— Кўрдингми набирагинам? Ҳудди ўша қушлар, фақат ўтирган жойи ўзгарди холос!
Бошқа ҳеч нима ўзгармади... Ротация ҳам шунга ўхшайди набирагинам, - деган экан.
Қўшни аёлнинг “Эримдан кўра ўғлимни кўпроқ яхши кўраман!” деган гапини эшитиб энсам қотади...
Иши чиқиб қолса, ўғлини етаклаб чиқиб, “Қараб туринг” деб ташлаб кетади-ю, эрини ташлаб кетолмайди.
Кичкина болакай ойисига дебди:
— Ойижон, мен ўзимни йўқотиб қўйдим...
Онаси дебди:
— Мен эса сени кир ювиш машинасини ичида кўргандим.
Учрашувга чиқган йигит ва қиз суҳбати:
Йигит:
— Кўпроқ уйда нималар билан бандсиз?
Қиз:
— Шу..., деярли ошхонадан чиқмайман.
Йигит:
— О-о! Овқат тайёрлашни ёқтирасизми?
Қиз:
— Йўғ-е, ейишни!
Телефонимдаги будильник соатини эрталабки 6:00га тўғрилаб қўйдим.
Лекин ўзим 5:55 да уйғониб, будилникни ўчираман. Чунки унга “Уммон”ни ашуласини қўйганман...
Бир одам Афандига:
— Янгисидан эшитайлик... – деса, Афанди:
— Эрталаб нонушта қилиб ўтирсам, тепа тишим билан паст тишим битта нон устида уришиб ётибди, - дебди.
Бир одам радиога телефон қилибди:
— Алло, бу радиоми?
— Ҳа, радио!
— Саломларингиз бўлса марҳамат йўлланг.
— Мени бир илтимосим бор эди. Ҳовлимдаги супада майизлар бор. Уларни қуёшда қуритяпман. Радиони супамга қўйиб бозорга кетсам, келгунимча ҳар замонда қушларга “кишт-кишт” деб тура оласизларми...?!