Учрашувга чиқган йигит ва қиз суҳбати:
Йигит:
— Кўпроқ уйда нималар билан бандсиз?
Қиз:
— Шу..., деярли ошхонадан чиқмайман.
Йигит:
— О-о! Овқат тайёрлашни ёқтирасизми?
Қиз:
— Йўғ-е, ейишни!
Телефонимдаги будильник соатини эрталабки 6:00га тўғрилаб қўйдим.
Лекин ўзим 5:55 да уйғониб, будилникни ўчираман. Чунки унга “Уммон”ни ашуласини қўйганман...
Бир одам Афандига:
— Янгисидан эшитайлик... – деса, Афанди:
— Эрталаб нонушта қилиб ўтирсам, тепа тишим билан паст тишим битта нон устида уришиб ётибди, - дебди.
Бир одам радиога телефон қилибди:
— Алло, бу радиоми?
— Ҳа, радио!
— Саломларингиз бўлса марҳамат йўлланг.
— Мени бир илтимосим бор эди. Ҳовлимдаги супада майизлар бор. Уларни қуёшда қуритяпман. Радиони супамга қўйиб бозорга кетсам, келгунимча ҳар замонда қушларга “кишт-кишт” деб тура оласизларми...?!
Совчилар:
— Ўғлимизни бир айби бор. Дудуқланади.
Қизни онаси:
— Ҳар доимми?
Совчилар:
— Йўқ, фақат гапирганда.
Бир куни ёш келин ўзини хонасида дам олиб ётган экан. Қайнонасининг жаҳли чиқиб, ҳовлида ухлаб ётган мушукни ёнига келиб “Ухлаб ётаверасанми?!” деб ура бошлабди.
Бир пайт шовқиндан келини уйғониб чиқиб, ҳовлида юрган итни бир тепибди.
Қайнонаси:
— Нега бечора итни тепасиз? – деса, келин:
— Ё ўзи ухламайди вовуллаб, ё бошқаларни ухлатмайди, - дермуш.
Бир киши 7-қаватдаги уйида сигарет чекиб бўлиб, ахлат челаги ёнига боришга эриниб, қолдиғини очиқ деразадан пастга улоқтирган экан, пастда турган кичкина болакай дебди:
— Амаки, бунақа қилиш мумкин эмас. Бу ёмон одат!
Бу гапни эшитган киши эринмасдан кийимларини кийиб, 7-қаватдан пастга зинадан тушиб кетаётганмиш “Бир таъзирингни бериб келай сен болани. Ҳали сенми менга ақл ўргатадиган”! деб.
— Одилжон, сен кимнинг гапини кўпроқ эшитасан, адангними ёки ойингними?
— Ойимни.
— Нега?
— Ойим кўпроқ гапирадилар-да.
Ҳисобчи – ҳисоб-китоб ишларини қилади.
Шифокор – беморларни даволайди.
Ўқитувчи – билим беради.
Футболчи – бюджетдаги пуллар ҳисобига эринмасдан бутун дунёни айланади.
Бир куни иккита илон гаплашиб турган экан:
— Биз жуда заҳарлимизми?
— Ҳа, жудаям! Заҳаримиз ўлимга олиб келади.
— Унда мен ўлар эканман. Тилимни тишлаб олдим.