Россияга борган ўзбек йигит йўлни тополмай бир рус кишини тўхтатибди.
Йигит русча гапини тушунтиролмай бир нималар деяётса, ҳалиги киши "Ўзбекча гапиравер" дебди.
Эълон:
Далада қулупнай, боғда олма ва гилос териш учун ишчи керак. Ойлик маош 1 млн. сўм.
Мабодо, меваларни тераётганингизда эгаси сизни ушлаб олса, мени танимайсизлар!
Ҳар куни тонгда севимли машғулотим – девордаги соатга қараб, ишга кеч қолаётганимни кузатиб ётиш...
Сарфлаган пулларимни ён дафтарчамга ёзиб боришга одатланганман:
10 минг сўм йўл ҳаққи.
20 минг тушликка.
150 минг эслай олмайман.
Март, апрель ойларида нималар қилмадим-ей...! Уйда қолдим, гоҳида уйда қолдим, кези келганда уйда қолдим, уйда қолган пайтларим ҳам бўлди, энг қизиғи деярли уйда қолдим.
Йигит билан қиз катта бир кўл бўйига боришибди.
Қиз:
— Ким шу кўл бўйида ният қилиб сувга танга ташаса нияти рўйбга чиқармиш.
Шунда йигит биринчи бўлиб ният қилиб сувга тангани ташлабди.
Кейин қиз ният қилиб танга ташайман деб, сувга ўзи тушиб кетибди.
Йигит:
— Ростан ҳам ният амалга ошаркан...

Икки дугона телеграмда.
— Аблаҳ.
— Ким?
— Йигитим.
— Нима қилди?
— Хиёнат қилди.
— Йўғе, қайси бири? Ботирми, Файзими?
— Файзи.
— Э, ўлсин. Буларнинг ҳаммаси шунақа.

Икки улфат учрашиб қолди:
— Бугун нима сабаб билан ичамиз? - деб сўради биринчиси.
— Бугунги кун учун ичамиз, - деди иккинчиси.
— Бугун нима туғилган кунингми? - деди биринчиси.
— Йўқ, бугун 29.02.2020 йил. Умрингда бир марта бўладиган кун учун ичамиз, - деди иккинчиси.
— Ўғлим, эрталабдан бери шу телефонингда нима қиляпсан?
— Мушугимни боқяпман.
— Нима? Қўй-ми, мол-ми боқсанг бўлмайдими?! Шу мушукни боқишдан бошқа ишинг йўқми сени?!
— Ким жавоб беради? Тендер нима?
— Тендер бу – пора бериш мусобақаси.
— Тўғри ўтир! 6 баҳо. Тўртини ўзингга ол, иккини ўзинг биласан нима қилишни...