Севган қизим билан IMOда гаплашиб ўтирибман. У бир дақиқага туриб кетганди, мониторда отаси кўриниб қолди:
— Ассалому алайкум, - десам, адаси ён-атрофга қараб:
— Ё тавба, ким у??? - дейди...
Бир киши хотинини стоматологга олиб борибди. Стоматолог ҳазиллашиб:
— Кенайи, тишларингизни эрингиз уриб тўкиб ташладими? - дебди. Шунда аёлни эри:
— Ука, сеники ҳозирча бутун экан. Тилинга эҳтиёт бўл! - дермиш.
— Футболчилар гол ура олишмаса, "оёқлари қийшиқ" деймиз.
Балки уларнинг кўзлари ғилайдир!?
Тўртта фарзанди бор эрга хотини:
— Тузланган қулупнай егим келяпти адаси, - дейиши билан эр ҳушидан кетиб қолибди...
— Яхши қиз, сиз билан бугун бирор жойда учрашсак бўладими?
— Келинг, эртага учрашамиз... Бугун эримни туғилган куни эди, болаларни боғчадан олишим керак!
Бир куни афандининг хотини чучвара тугиб ўтирса, ёнига мушуги келиб суйкалибди. Хотини уни бир тепиб, ҳайдабди. Мушук қасд олмоқчи бўлибди.
Чучвара пишгач, афанди энди емоқчи бўлиб турган экан, мушуги унга ҳам суйкала бошлабди. Афанди биринчи чучварани мушукка берса, мушук чучварани еб, ўзини ўлганга солиб ерга ётиб олибди.
Афанди хотинига:
— Мени ўлдирмоқчи бўлдингми?, - деб бақира кетибди.
Мушук эса битта кўзини очиб:
— Ажаб бўпти, - дермиш.
Ўқитувчи тўполончи ўқувчининг танобини тортиб қўйиш учун унга савол берибди:
— Қани, менга осмонда нечта юлдуз борлигини айтиб бер-чи.
— Юз мингта юлдуз бор, - иккиланмай жавоб берибди ўқувчи.
— Яхши. Кечқурун санаб текшириб кўраман.
Эртаси куни ўқитувчи яна ўша ўқувчини саволга тутибди:
— Жавобинг нотўғри экан. Осмонда 9997 та юлдуз чиқди.
Ўқувчи чапак чалиб юборибди:
— Айтгандим-ку, юз минг юлдуз бор деб. Кеча тунда учта юлдзуз учганини қўшсангиз жавоб тўғри бўлади.
Афанди ўғли билан кетаётса, ёнидан бир кал киши ўтиб қолибди. Ўғли афандига қараб:
— Дада қаранг, анави амаки кал экан, - деса, афанди:
— Секинроқ гапир, эшитиб қолади, - дебди.
Шунда ўғли:
— Нима дада, у амаки каллигини ўзи билмайдими?, - дермиш.
Эр хотинини чақириб:
— Сенга неча мартта айтаман ёпиб юр деб. Нуқул очиқ қолаверади. Бепарвосан! Уят эмас-ми?, ... Яна нон қотиб қолибди!
Бир куни афанди янги телефон сотиб олибди.
Лекин телефони ярим йил жирингламабди, ҳеч ким телефон қилмабди.
Бир куни тонгда ухлаб ётса, телефони жиринглаб қолибди. Шунда афанди хурсандчиликдан рақсга тушиб кетибди. Ярим соат жиринглабди. Охири афанди, — Майли жавоб берай-чи, ким экан?, - деб қараса, будильник экан...