Нотаниш рақамдан қўнғироқ:
— Лаббай, эшитаман.
— Алло, ким бу?
— Ким керак сизга?
— Ўзи ким бу?
— Узр, кимни чақирай?
— Ким бу деб сўраяпман...
— Қўнғироқ қилган сиз-ку! Кимни чақирай?
— Эш-ш-ш-шак!
— Узр, бу ерда қариндошларингиз яшамайди. Адашиб тушдингиз, хайр!
Уйга қайтган ўғил, телефонидан кўзини узмай ўтирган онасига:
— Ойижон мен келдим! – деса, онаси ўғлига қарамай:
— Қаерларда санғиб юрибсан? – дебди бепарволик билан.
Ўғли онасига:
— Ойи, мен армиядан қайтдим!!! – деган экан.
— Дугонажон, қандай қилиб бу йигитни севиб қолдинг?! Пешонасига ёзиб қўйибди-ку уни, “хотинбоз” деб!
— Пешонасига ёзилганмиди? Пешонасига сочи тушиб турган экан-да, кўрмай қолибман...
Хитойлик тадбиркорларга савол беришибди:
— Англияликларни маҳсулотларини ўзлаштириб олдингиз. Америкаликларни қурилмаларини ҳам ўрганиб бўлдингиз. Ҳаттоки, германияликларни ихтироларини ҳам ўзингизда ишлаб чиқариб, бутун дунёга сотяпсизлар. Нега Россияда тайёрланадиган ароқларни ҳалигача ўрганиб ололмаяпсизлар?
Хитойликлар жавоб берибди:
— Биз бутун дунёга жосус юборганмиз. Жосусларимиз завод ва фабрикаларда ҳамма ахборотни тўплаб, бизга етказиб туришади. Лекин Россиядаги ароқ заводларига юбораётган ҳамма жосусларимиз ароқхўр пиёниста бўлиб қолишяпти. Ҳеч нарсани билиб келишолмаяпти...
Ғалати факт:
Ўзбекистон иқтисодиётини кўтариш учун, Молия вазирлигида ходимлар сонини қисқартириб, таксичиларни кўпайтириш керак.
Чойхонада ўтирган улфатлардан биттаси дебди:
— Ким хотинидан қўрқса, ўрнидан турсин! Ҳамма ўрнидан турибди-ю, бир одам ўтирганмиш.
Шунда шериклари:
— Сен хотинингдан қўркмайсанми? – деса, у:
— Хотинимни эшитиб, оёғим ишламай қолди, - деган экан.
Ҳайвонларга қизиқувчан йигит зоодўконга кириб сўрабди:
— Сизларда гапирувчи ҳайвон борми?
— Бор. Бизда қирқоёқ деган жонивор бор. У бемалол гаплашади, - дебди сотувчи.
Йигит:
— Илтимос, қирқоёқ берсангиз, - деб сотиб олибди.
Уйига келгач, қирқоёққа овқат берибди. Бироздан сўнг йигит:
— Юр, кўчага чиқиб келамиз, - деса, қирқоёқ индамасмуш. 10 дақиқа ўтиб, йигит яна:
— Юр деяпман кўчага чиқамиз, - дебди.
Қирқоёқ бўлса:
— Шошмай тур, пойафзалларимни кийиб олай! – дермиш.
Ҳурматли эркаклар! Агар сиз мактаб билан бир девор қўшни бўлсангиз ҳам, хотинингиз шаҳарни нариги четидаги мактабга фарзандингизни ўқишга беради...
Офис ходимининг бир кунлик иш режаси:
“Компьютер блокка тушиб қолмаслиги учун сичқончани ҳар-ҳар замон жойидан секин қимирлатиб қўйиш”.
Жуда қалин дугоналар суҳбатлашмоқда:
— Биласанми, эрим мени “Қуёнчам” деб чақира бошлади.
— Ахир бу зўр-ку!
— Нимаси зўр?! Эрим исмимни унутиб қўйганга ўхшайди....!