Бир самолётга янги стюардесса ишга кирибди. Парвоз пайтида икки учувчи гаплашиб қолишибди:
— Бу янги стюардессанинг қомати қанақа экан?
— Унга қараганда минг марта ўзимнинг хотинимни қомати чиройли, - дебди биринчи учувчи.
Шунда иккинчи учувчи:
— Тўғри айтасан! Унга қараганда минг марта сенинг хотинингни қомати чиройли, - дермиш.
— Дўстим, катта-катта концертларга қандай қилиб бепул кириб чиқасиз?
— Чипта текшираётган одамнинг ёнидан орқа тарафга юриб ўтиб кетаман. У мени ташқарига чиқиб кетяпти деб ўйлайди.
Бир йигит зиқна дўстидан қарз сўрабди:
— Энг яқин дўстингга озроқ пул бериб тура олармидинг?
— Албатта! Аммо мени умуман яқин дўстим йўқ!
Идеал инсонни изламанг. Бугун манда дам олиш куни. Уйдаман...
Ҳар бир аёл ичида яна бир хоним яшайди, бироқ сизни у билан кейинроқ таништиришади...
Балиқ дўконига кириб каттакон лаққа балиқни сотиб олган харидор сотувчига дебди:
— Илтимос, шу балиқни пештахтанинг нариги ёғида туриб, менга отсангиз, мен уни илиб оламан.
— Нега? – ҳайрон бўлиб сўрабди сотувчи.
— Шунда мен дўстларимга “Балиқни ўзим тутдим!” деб бемалол мақтанган бўлардим-да, - дермиш харидор.
Бир эркакнинг дўстига айтиб берган воқеаси:
— Биласанми дўстим, ёши катталарнинг маслаҳатига кириб бир иш қилгандим.
— Нима иш экан у?
— Хотинимнинг бақир-чақири, гап-сўзларини бу қулоғим билан эшитиб, унисидан чиқариб юборишни ўрганиб олган эдим.
— Хўш қалай? Фойдаси бўлдими? Қулоғинг анча тинчигандир-а?!
— Нимасини айтасан!? Хотинимни бақир-чақирига эътибор бермай юраверибман... У бўлса, ҳаммом эшигини оча олмай, ичкарида анча кун қулфланиб қолиб кетибди.
Кўчада кетаётган қизга келишган бир йигит “гап отибди”:
— Яхши қиз, дам олиш кунлари бўшмисиз?
Қиз нозланиб:
— Ҳа, - дебди.
Йигит бўлса:
— Гўзаллик салонига бориб турсангиз бўлмайдими?! – деган экан.
— Салом яхши қиз! Исмингиз нима? Танишсак бўладими?
— Йўқ!
— Айтақолинг...
— Ёш боламисиз!? Йўқ дедим-ку!
— Мен сизни бир кўришда севиб қолдим. Сиз билан бахтли ҳаёт қурмоқчиман!
— Майли, исмим – Зарина.
— Ёш боламисиз?! Алдасам ҳам ишонаверасиз...
Демак, бундай! Янги 2020 йилда:
Деҳқонларга - ер майдонлари,
Хизматчиларга - фабрика, заводлар,
Турмушга чиқмаганларга - совчилар,
Ишсизларга - кира учун Матиз,
Норозиларга - бир шапалоқдан!!! Бор совғам шу...