Иккита турли миллатдаги зоолог олимлар гаплашиб қолибди:
— Биз лаққа балиқни сигир билан чатиштирдик. Зўр натижа берди. Энди сигирларимиз ҳам сут, ҳам ёғ беришмоқда.
— Биз эса чумолиларни тарвуз билан чатиштирдик. Энди тарвузни сўйсак, данакларини ўзи ташқарига ўрмалаб чиқиб кетишмоқда.
Бир ёш журналист деҳқондан сўрабди:
— Энг яхши ҳайвон қайси?
Деҳқон жавоб берибди:
— Ит!
— Нимага? – дебди яна журналист.
— Чунки ит еримга кириб олиб, интервью оламан деб оёғини остидаги экинларимни пайҳон қилмайди! – деган экан деҳқон.
Бир куни чумоли филга бир гап айтган экан, фил кулавериб “ичаги узилибди”!
Ҳайвонлар чумолидан сўрашибди:
— Филга нима дединг?
— Мени этигимни кийиб олганингни биламан! Ўзинг жойига қўйиб қўй! – дебди.
Ҳозирги замонда йигитлар нега кеч уйланаётганини сабабини биласизми?
Сабаби, 28 ёшли йигитлар 18 ёшли қизлардан ҳам ёш кўринишади.
Хотин эрига дебди:
— Мен қандай аёл бўлсам, ёнимдан бир зум ҳам кетмас эдингиз?
Эр ўйланиб туриб жавоб берибди:
— Пастки қаватдаги аёлга ўхшаган бўлсанг...
Хотини:
— Қанақа аёл экан у? – деса, эри:
— Соқов аёл бор-ку...! – деган экан.
Қамоқхонага янги маҳбусни олиб келишибди.
Бошқа маҳбуслар ундан:
— Сени нега қамашди? – деб сўрашса, янги маҳбус:
— Мен қаёқдан билиб ўтирибман, Америкада ҳам ҳудди мен чиқараётган пуллардан чиқараётганлигини??? – деган экан.
Мактабда ўқувчиларга биринчи тиббий ёрдам кӯрсатиш усуллари ўргатиляпти.
Муаллима:
— Хўш, Эшматов, агар уч яшар уканг уй калитини ютиб юборган бўлса, қандай йўл тутардинг?
— Уйга деразадан ошиб кирардим.
Бир кал одам бошидан бурга ушлаб олибди.
— Мени бошимда нима қиласан? Сочи борларни бошига кирсанг бўлмайдими?! – дебди кал.
Бурга унга қараб:
— Мен коньки учаётгандим-да, - дермиш.
Бир йигит фолбинни ёнига бориб сўрабди:
— Мен шу кунгача жуда кўп қизлар билан “юрдим”. Уларни саноғи йўқ. Кўнгилҳушлик қилиб, ҳамма ёмонликларни қилиб бўлдим. Энди бўлса ҳамма гуноҳларимни тан олиб, тавба қилдим. Айтинг-чи, мен қандай қизга уйланаман энди?
Фолбин йигитга қараб туриб:
— Сиз ҳудди ўзингизга ўхшаган, тавба қилган қизга уйланасиз, - деган экан.
— Бўлди, хотиним билан ажрашаман!
— Нега? Нима бўлди?
— Туни билан клубма-клуб изғиб юрадиган хотинни менга кераги йўқ!
— Кечаси клубларда нима қилади хотининг?
— Мени қидиради-да...!