Хотин эрта тонгда эрига:
— Азизим, тушимда менга тилла занжир совға қилган эмишсиз. Бу нимани англатаркин-а?
— Кечқурун биласан, - дебди эри.
Хотин эрининг келишига чиройли дастурхон безатибди-да, ўзи ҳам ясаниб олибди. Эри келиши билан нозланиб эркаланиб:
— Менга нима олиб келдингиз?, - деса, эри:
— Мана, “Тушлар таъбири” китоби. Ушла, бу сенга! Бошқа бошимни қотирма!, - дермиш.
— Эрталаб уйғонганингда сендан мактаб, институт ёки иш? Қайси бирига боришни хоҳлашингни сўрашса, сен нима деган бўлардинг.
— Мен боғчага деган бўлардим.
Қизил шапкача ўрмонда кетаётса, олдидан бўри чиқиб:
— Салом яшил шапкача, - дебди.
Қизил шапкача эса:
— Салом, кул ранг, дальтоник бўри!, - дермиш.
Бир куни ота-бола уйга Imzo деразаларини ўрнатаётса, адаси ўғлига:
— Ўғлим, эҳтиёт бўл! Бу деразалар жуда қиммат туради, - деса, ўғли адасини эшитмай қолибди-да, деразани синдириб:
— Нима дейсиз, эшитмадим...?, - дермиш.
Пластик жарроҳлик марказида врач:
— Хоним, агар операция натижаси сизга ёқмаса, биз ҳаммасини қайтаришга тайёрмиз, - дебди.
Аёл:
— Пулларимни-ми?
— Йўқ, ажинларни!
Эълонлар сайтидан:
— Жуда-ям ақилли кучукча йўқолиб қолди. Шарик, агар ушбу эълонни ўқиётган бўлсанг, уйга қўнғироқ қил ёки телеграммдан хабар жўнат!
Уч ўртоқ машинада кетаётса, ГАИ ходими тўхтатиб, рульда ўтирганга қараб:
— Ҳа, ичдингизми?, - деб сўрабди.
— Йўқ, - дебди машинадагилар баравар.
— Унда нега уччалангиз ҳам олди ўриндиқдасизлар?!
Бир кишининг уйида сув жўмраги ишдан чиқиб, чилангар чақиртирибди. У одамнинг ёш ва гўзал қизи бор экан.
Ишлаб ўтирган чилангарнинг ёнига қиз келиб:
— Агар отам шароб берса, ичманг! Пул берса ҳам ола кўрманг! Фақат чекишга бир дона сигарет сўранг, - дебди жилмайиб, нозланиб.
Лақма уста ишларини тугатгач, қиз айтганидек, битта дона сигаретни чекибди-да, кетибди.
Хурсанд бўлган отаси эса қизига қараб:
— Баракалла доно қизим! Кейинги ҳафта бўёқчиларни чақираман, - дебди.
Учта ёш қиз вокзалда юриб кетаётган поезд ортидан "ҳай-ҳай"лаб югуриб боришаётган экан. Бир пайт иккитаси поездга етиб, чиқиб олибди. Поезд жўнаб кетибди. Учинчи қиз эса қўлидаги юклари билан уларнинг ортидан хандон отиб кула бошлабди. Вокзал навбатчиси:
— Нега куляпсиз?, - деса, қиз:
— Анави поездга чиқиб кетган дугоналарим аслида мени кузатгани чиқишган эди, - дебди.
Бўлинма шахсий таркиби машғулот ўтмоқда.
— Оддий аскар Алиев!
— Мен!
— Фараз қилинг, постда турибсиз. Кимдир пост томон эмаклаб келмоқда. Қандай иш тутасиз?
— Ичиб, оёғида тура олмай қолган батальон командирини уйига элтиб қўяман.