Бир нечта давлатдан қурувчилар йиғилиб суҳбат қуришибди:
Қурувчилардан сўрашибди:
— Сизларда бино қуришдан олдин нима қўйилади.
Англиялик қурувчилар:
— Албатта, фундамент! – деб жавоб берибди.
Германиялик қурувчилар дебди:
— Бизларда биринчи навбатта интизом қўйилади.
Ўзбек қурувчиларига навбат келганда улар шундай дебди:
— Агар биз бинони Россияда қурсак, дастурхонга ароқ қўйилади. Агар ўзимизда қурсак, бинони қуришимиздан олдин муддат қўйилади.
Болакай адасидан сўрабди:
— Ада, ақл билан айёрликнинг фарқи нимада?
— Ақл кўчадаги ишкални тинч ҳал қилишга ёрдам беради. Айёрлик эса ишкалдан чиройли чиқиб кетишга ёрдам беради. Энг яхшиси – донишмандлик.
— У нима?
— Кўчадаги жанжалга аралашмаслик дегани ўғлим.
Яндекс таксилари! Ҳамма жойни топа олади. Фақат сизнинг кўчангиз ва қайтим учун майда пуллардан ташқари...!
Бир давлат идораси биносида сув қувури тешилиб қолибди.
Дарров сантехникни чақиртиришибди. Ертўлага тушиб текшириб чиққан сантехник идора раҳбарларидан бирига қараб:
— Тузатиб бўлмайди! Бу ерда бутун система чириб кетган. Таг-туги билан алмаштириш керак! - деса, тўсатдан раҳбарни ранги оқариб, ўзини ташлаб юборган экан.
Она боласини койиб берибди:
— Агар шундай тўпалончи бўлаверсанг, сени яхши болага алмаштириб келаман.
Бола бўлса онасига дебди:
— Алдаманг! Қайси аҳмоқ тўпалончи болани яхшисига алмаштиришга рози бўлар экан?
Онаси уйқу олдидан қизига эртак ўқиб бермоқда:
— Қадим замонда бир ҳунарманднинг уч ўғли бўлган экан. Тўнғич ўғли жуда доно, ўртанча ўғли унчалик ҳам ақилли эмас, кенжа ўғли эса умуман тентак бўлган экан.
Қизалоқ:
— Ойижон, ҳунарманднинг соғлиғи борган сари ёмонлашиб бораверган экан-а?
Онаси:
— Нега унақа деяпсан қизим?
Қизалоқ:
— Ана, ўзингиз ўқидингиз-ку, фарзандлари борган сари ёмонлашиб боряпти экан.
Сизнинг маошингизга қанча?
Раҳбарингиз кўзи билан қаралса: “Бунча-ям кўп маош тўлаяпман...”
Хотинингиз кўзи билан қаралганда: “Шу-ям пулми? Бунча кам...!”
Ўзингизни кўзингиз билан қараганда: “Мен давлатга текинга ишлаб беряпман!”
— Оғайни, хотиним билан уришиб қолдик.
— Нима бўпти? Биз ҳам жанжаллашиб турамиз.
— Сизларда ким биринчи бўлиб гапиради? Хотинингми ёки сенми?
— Албатта, хотиним.
— Қандай қилиб?
— Уйдаги модемни секин ўчириб қўяман. Хотиним дарров “Интернетни тузатиб беринг” деб ялиниб келади.
Машҳур ёзувчи Чехов 44 ёшида вафот этган.
Пушкин эса 37 ёшида ҳалок бўлди. Маяковский 36 да,
Есенин-чи, бор-йўғи 30 ёшга кирганида ўз жонига қасд қилишади.
Мана, машҳур инсонларнинг давлат пенсия жамғармасига қўшган ҳиссалари...!
Қари бувижон маҳаллада бироз айланиб, уйига қайтиб кириб ўғлига дермиш:
— Ҳозирги замон ёшлари жуда ажойиб-да! Кўчада 4 та ёш йигит битта сигаретни галма-галдан чекиб ўтиришибди. Лекин ҳечам хафа эмаслар. Тинмасдан кулишяпти-я, барака топгурлар.