Бир куни Афанди билан хотини ҳайвонот боғига боришибди. Хотини ҳайвонларга қараб йиғлаганини кўриб, унинг ёнига бориб меҳрибонлик билан сўрабди:
— Хотин нега йиғлаяпсан?
— Дадаси қаранг, шунча шуба бекорга ётибди-я.
Икки дўст докторга борган экан. Доктор улардан бирига:
— Эртага сен хотирангни батамом йўқотасан, - дебди.
Дўстлардан бири иккинчисига қараб:
— 1000 сўм қарз бериб турсанг-чи, - дермиш
Қишлоққа янги келин тушибди. Келин ҳар куни қудуқдан сув олиб келишда битта шўх йигит ҳуштак чаларкан. Келин қайнонисига бу ҳолни айтса, қайнонаси қошини қоқиб, уйга бошлаб келишини айтибди.
Эратаси келин ортидан йигит келибди, йигитни ушлаб олган қайнота ва қайнона эрталабгача ун тегирмонида эшакни ўрнида ишлатишибди.
Кейинги куни келин ўтиб кетаётиб ҳуштак чалиб қошини қоқса, йигит:
— Ҳа, унинг тугадими?, - дермиш
— Оилангизда янги фарзанд туғилди, шекилли.
— Янги дейишга ҳам тилим бормайди. Бақириб-чақиришидан анча тажрибаси борга ўхшайди.
— Доктор мен операциядан жуда қўрқаман
— Қўрқманг бемор бу насиб қилса 23—операциям, ҳеч бўлмаса шуниси мувафақиятли чиқар...
Кечаси эр хотин ухлаётса эшик тақилабди. Хотин ҳомиладор экан.
— Дадаси туринг, эшик тақилаяпти, қараб қўйинг деса,
— Ўзинг қаравер, дебди.
— Вой дадаси мен, иккиқатманку, қўрқаман, деса
— Иккиқат бўлиб, сен қўрққан, бирқат бўлиб мен қўрқмайманми, дермиш
90 га кирган отахон, врачни олдига бориб:
— Мен фарзандлик бўлдим, - деса
Врач:
— Йўғе, бўлиши мумкин эмас
Отахон:
— Нега бўлиши мумкин эмас? — Мен анча тетикман...
Врач:
— Майли, мен унда сизга бир воқеани айтиб бераман. Бир куни овчи овга чиқибди, овчи милтиқни оламан деб адашиб ўзи билан соябонни олиб олибди. Ўрмонда кетаётганида йўлидан бир катта айиқ чиқиб қолибди. Овчи шошилиб қўлидаги милтиқни бир босган экан, соябон очилиб кетибди ва айиқ ўлибди!, — деса
Отахон:
— Йўғе, уни бошқа биров отиб қўйган бўлса керак!, — деса
Врач:
— Ҳа, мен ҳам шуни тушунтирмоқчи бўляпманда сизга, - дермиш.
Бир одам қўшнисидан ҳол аҳвол сўрабди:
— Ҳа, қўшни, хомуш кўринасиз, тинчликми?
Қўшниси:
— Ээ, бир дўстим пластик операция қилдираман деб, 1000 доллар қарз олган эди, энди юзини ўзгартириб олиб, қочиб юрибди, ярамас, - дермиш.
Доктор:
— Мен сизга ҳозир дори ёзиб бераман. Бир кунда 5 маҳал овқатдан кейин ичасиз.
Бемор:
— Доктор, мен бунча овқатни қаердан топаман?
Афандининг бир камсут, қисир қолган, сузонғич сигири бор эди. Уни етаклаб бозорга сотгани олиб борди. Афанди бозорда туриб харидор чақирар эди:
— Бир қошиқ сути бор, холос, қисир қолган, орқадан келганни тепади, олдидан келганни сузади, ким олса пулига куяди!
У кечгача шу хилда жавраб турди, бирорта харидор Афандининг ёнига йўламади. Афандининг ростгўй, соддалигидан ҳайрон бўлган бир даллол келиб сигирни сотиб бермоқчи бўлди-да; сигирни мақтай кетди.
— Кунда тўрт товоқ сут беради, қорнида тўққиз ойлик боласи бор, эрта-индин туғади, қўйдан ҳам ювош, кимки олса фойда қилиб, пулидан барака топади.
Даллолнинг сўзини эшитиб, харидорлар кела бошлади. Афанди сигирни даллолнинг қўлидан олиб:
— Сигиримда бундай хислатлар бор экан, сотиб нима қиламан,— деди-да, етаклаб бозордан чиқиб кетди.