Бир бола қариб қолган бувисига гап қайтараётган экан, ёнидан ўтиб кетаётган одам буни кўриб дебди:
— Холажон бу сизни набирангизми?
— Ҳа. Ўзим кўтариб катта қилганман, - дебди онахон.
Ҳалиги одам:
— Ташлаб юбормабсизда, - дермиш.
Вақт алламаҳал бўлганда дарвозадан кириб келган Фарҳод уни кутиб олган онаси дебди:
— Қаерларда юрибсан Фарҳод? Соат нечи бўлди?! Юравер эрталабгача!
Бу гапни эшитган Фарҳоджон шу заҳоти чўнтагидан телефонини олиб, кимгадир қўнғироқ қилиб:
— Алло, ўртоқ кетиб қолмадингми? Рухсат олдим. Ҳозир чиқаман, - дебди.
Радионинг жонли эфирига навбатдаги тингловчи қўнғироқ қилиб гапиряпти:
“Кеча кўчадан пул тўла ҳамён топиб олдим. Ҳамён ичида пулдан ташқари Юнусобод тумани, Бодомзор кўчаси 8 уйда яшовчи Қодиров Алишер номига ташриф қоғози ҳам чиқди. Илтимос, Алишерга бирор-бир қўшиқ қўйиб берсангиз”.
Икки севишган гаплашиб ўтирибди. Қиз:
— Дадам билан гаплашиб кўринг. Менга шунда уйлансангиз бўлади, - дебди.
Йигит қизнинг отасини ёнига борибди. Отаси йигитдан сўрабди:
— Нима иш қиласан?
— Фалон жойда.
— Маошинг қанча? – яна сўрабди қизнинг отаси. ⠀
— 400 минг сўм дебди йигит.
— Ие, бу ойлигинг қизим бир ойда ейдиган гўштнинг ҳам пули эмас-ку! – деб йигитни ҳайдаб юборибди отаси.
Йигит қизнинг уйидан чиқиб кетаётса, қиз:
— Ҳа, отам рози бўлмадиларми? - деса, йигит қизга қараб:
— Бор-ей! Сен ҳам кўп гўшт ейдиган ўзбеклардан экансан! – дермиш.
— Айтишларича, АҚШда фуқароларнинг паспорти бўлмас экан.
— Унда прописка қаерга қўйиларкан?
— У ерда прописка деган нарса йўқ!
— Ғалати. Унда милиция тўхтатса нимани сўрайди?
— Милиция тўхтатиб ҳужжат сўрашга ҳаққи йўқ...
— Ола, Жуманазар!
“Microsoft Word” дастури фамилиянгиз остига қизил чизиқ тортмай қўйдими, демак, сиз чиндан ҳам жуда машҳурсиз!
Олтин балиқ тутиб олганимда “Ҳамиша пулга кўмилиб юрай”, деб тилак билдиргандим. Шундан бери инкассатор бўлиб ишлаяпман. Маошим озлигини айтмаса, тилагим тўла амалга ошди.
Ҳарбий хизматга кетишдан аввал мактабда ўқитувчилик қилган аскар армияга бориб, ўт ўрибди, оғир юк ҳам ташибди, ер ҳам қазибди, ҳамма ёни супуриб ҳам чиқибди. Командирлар унга:
— Бўлди, энди сени махсус қисмга хизматга ўтказамиз. Синовдан яхши ўтдинг, - дейишса, аскар уларга:
— Йўқ, менга шу ер ҳам бўлаверади. Мен ўзи ўрганиб қолганман, - дермиш.
Болакай:
— Ойижон, менга 1000 сўм беринг.
Она:
— Нима қиласан?
Болакай:
— Қари амакига бераман.
Она:
— Қаерда экан у амаки?
Болакай:
— Ҳов ана, музқаймоқ сотяптилар.
Эшак билан мол тортишиб қолибди.
— Мен ақллиман.
— Йўқ, мен ақллиман.
— Юр, одамдан сўраймиз, - дебди эшак.
Бир одамни топиб сўрашибди:
— Ким ақлли? Эшакми ёки молми?
Одам дебди:
— Мол катта йўлдан ўтаётганда, аввал чапга кейин ўнгга қараб ўтади.
Эшак эса йўлдан ўтаётганда молга ўхшаб ҳеч қаерга қарамайди...!