Бир киши йўлдан ўтиб кетаётса, афанди мушугини ювинтириб турган эмиш. Шунда йўловчи афандига:
— Мушугингизни ювманг, ўлиб қолади, - деса афанди:
— Сени нима ишинг бор, - деб жавоб қилибди.
Бироз вақт ўтиб ҳалиги йўловчи қайтиб ўтаётса, афандининг мушуги ўлиб қолиб. Афанди тепасида йиғлаб турганмиш.
Шунда йўловчи афандига:
— Мен сизга айтгандимку, мушугингизни ювманг, ўлиб қолади деб. Гапимга кирмадингиз. Мана аҳволи! - деса. Афанди йўловчига қараб:
— Мушугимни ювганда ўлгани йўқ. Тезроқ қурисин деб яхшилаб сувини сиқгандим, ўлиб қолди, - дермиш.
Икки ўртоқ тунда балиқ овига борибди. Ўзлари билан движок олишган экан, уни эшакни устига боғлаб қўйишибди. Кўлга етиб келишганда, движокни эшакни устига турган жойида ишлатмоқчи бўлиб ёқишган экан, эшак движок овозидан қўрқиб қочиб кетибди.
Икки ўртоқ эшагини қидириб кетаётишса, олдиларидан балиқ овлаб ўтирган отахон чиқибди.
— Ота, шу ердан бирор эшак ўтмадими? – дейишса, отахон:
— Йўқ, эшак ўтмади. Лекин чироқлари йўқ битта мотоцикл росса катта тезликда ўтди, - дермиш.
Давлат бюджетидаги пуллар – инсон манфаатлари учун мўлжалланган пуллардир! Қайси инсонлар дейсизми?! Ҳа, уларни ҳар куни телевизорда кўриб ўтирамиз-ку...!
Яқин дугоналар кўришиб, кафеда ўтиришибди. Кейин ҳамма аёллар ўзларининг эрига “Мен сизни севаман!” деган СМС юборишмоқчи бўлишибди. Уларнинг ёзган СМСларига эрларнинг жавоблари “ҳайратланарли” эди...
1. Ким бу?
2. Онаси, тинчликми???
3. Тўғрисини айт! Машинани нима қилдинг?
4. Тушунмадим...
5. Нечи пул керак яна?
6. Кимга ёзгандинг бу смсни?!
7. Нима сўрамоқчи бўлсанг ҳам, жавобим йўқ!
8. Яна дугоналаринг билан ўтирибсанми ?!
9. ?
10. Туш кўраяпманми?
Телефон компанияларидан SMS келаверади.
Ҳеч тушунмайман. Уларни бошқа қиладиган иши йўқми?!
— Нима учун барча Америка фильмларига албатта қора танлилар аралашиши керак?
— Уларсиз фильм рангли чиқмайди-да.
Тошкентдан Қашқадарёга текширувчи борибди. Текширувчини бугун бу чойхонада, эртага у чойхонада. Хуллас, бир ҳафта меҳмон қилишибди.
Яна чойхонага олиб киришганда официант келиб:
— Нима буюрасилар? - деб сўрабди. Гўшт ейишдан чарчаган текширувчи:
— Ука, гўштсиз овқатлардан нима бор? - деб сўрабди.
Официант уйланиб туриб:
— Табака бор ака! - деган экан.
Бир қиз йигитни севиб қолиб:
— Мен сизни севаман. Сизга турмушга чиқишга розиман, - дебди.
Йигит:
— Ростанми?
Қиз:
— Ҳа рост!
— Ундай бўлса, тезроқ мендан бўса олинг, - дебди йигит.
Қиз:
— Нимага? - деса, йигит:
— Мен яна қурбақага айланиб қолгим келяпти, - дермиш.
Афанди дадасига дебди:
— Дадажон, иккита янгилигим бор. Бири яхши, иккинчиси ёмон. Қайси биридан бошлай?
Дадаси:
— Яхшисидан бошлайқол!
Шунда афанди:
— Янги олиб берган машинангиз зўр экан. Пойгада у билан албатта совринларни қўлга кирита оламан. Ёмон хабарни айтсам, шу олиб берган машинангиз билан Каптивани орқасидан етиб олибман, - дебди.
Бир куни кўр билан кар овга чиқишибди. Ўрмонда кўр милтиқ олиб кетаётса, кар "Ана қуён, от!" деб қолибди.
Кўр отса, тегмабди. Кар бўлса:
— Отмайсанми!? Нега турибсан? - дермиш.