Бир қари чол балиқ овлаб ўтирган экан, милиция келиб дебди:
— Отахон бу ерда балиқ тутиш мумкин эмас!
— Мен балиқ тутмаяпман, чувалчанг чўмилтиряпман, - дебди чол.
— Ахир чувалчангни таъқиқланган жойда қип яланғоч чўмилтиряпсиз.
Иккита жинни деворга мих қоқмоқчи бўлибди.
Биринчи жинни михни тескари ушлаб олиб, деворга қоқа бошлабди. Ҳеч киравермабди.
Шунда иккинчи жинни:
— Э, аҳмоқмисан?! Бу михни бу тарафдаги деворга қоқиш керак, - деган экан.
Ўқувчи Тешавойга танбеҳ берибди:
— Ҳар куни беш баҳо олардинг. Бугун уйга вазифани бажармаганинг учун икки қўяман. Мана "2" сенга. Тешавой қизишиб дебди:
— Устоз, дадамга айтувдим, уйга вазифани бажармасангиз ўқитувчимиз икки қўяди деб. Ойим уйда йўқлиги учун дадам уйга вазифани бажаролмади.
Оғзида тиши йўқ бўри қўйларни олдига бориб қўйларни ялаб-ялаб қайтар экан...
Бир овсар йўлда кетаётиб, ҳамён топиб олибди. Ичини очиб қараса тилла тангалар билан бирга кичкина кўзгу ҳам турган экан. Овсар кўзгуни олиб, ўз аксини кўриб қолибди-ю, " Кечирасиз, бу ҳамён сизникимиди!?" деб уни топиб олган жойига қўйиб келган экан.
Аёллар уйдаги ҳамма ишларни бажаришса, қайноналарга сезилмайди.
Агар ўша ишларни бажаришмаса, дарров сезилади...
Иккита ҳомиладор аёл бекатда суҳбатлашиб ўтиришган экан:
— Сиз нима кутяпсиз?
— Қиз. Сиз-чи?
— Ўғил.
Ёш болакай суҳбатни эшитиб туриб, сал нарироқда ўтирган чолни ёнига бориб дебди:
— Амаки сиз нима кутяпсиз?
Қария:
— Автобус, - деган экан.
Бир аёл такси тўхтатиб борадиган манзилини айтибди. Ҳайдовчи:
— Нечи пул берасиз? - дебди.
Нархини айтибди аёл.
— Ҳа, йўқ! Бензин ошди, кам бу пулиз, - деб кетиб қолибди.
Яна такси тўхтабди. У ҳам рози бўлмабди.
5-6та таксидан кейин охири биттаси "Ўтиринг" дебди.
Аёл таксичига:
— Ҳамма таксичилар бензин ошди деб олишмади. Сиз инсофли экансиз, - деса, ҳайдовчи:
— Ҳа, йўқ. Мен кечаги бензинда юрибман, - дермиш.
Бир олигарх касодга учраб, бу ҳақда рафиқасига маълум қилибди.
— Биласанми, биз "Мерседес"ни сотиб, "Лада" сотиб олишимизга, Рублёвкадаги данғиллама уйимизни сотиб, Москвадаги квартирамизга кўчиб ўтишимизга тўғри келади. Бироқ сен мени шунда ҳам севаверасан-ку, тўғрими?.
Рафиқаси эса унга:
— Ҳа севавераман ва жуда соғинаман, - деб жавоб қайтарибди
Ўзбек, қозоқ, рус ва грузин тўрт аскар йигитлар поездда хизматдан қайтаётган эканлар.
Грузин йигит:
— Мен ватаним учун пул тўла ҳамёнимни аямайман, - деб, ойнадан ҳамёнини ташлаб юборибди.
Поезд Россияга келгач, рус йигит бошини деразадан чиқариб:
— Ватаним учун мен энг қиммат сувениримни аямайман, - деб ҳарбий хизматдан олиб келаётган эсдалик совғасини ташлаб юборибди.
Поезд Тошкентга кириб келгач, ўзбек йигит:
— Ўзбекистоним учун ҳамён, сувенир нима деган гап!? Ҳаттоки, яқин қардош дўстимни ҳам аямайман, - деб қозоқни ойнадан ташлаб юборган экан.