Ихчам, озғин қизларни ёқтирадиган йигитлар диққатига:
Илонларнинг семизи бўлмайди!
Бир куни афанди эшаги билан кетаётса, иккита одам афандини устидан кулмоқчи бўлиб:
— Салом қани? - дебди.
Шунда афанди эшагига қараб:
— Ўртоқларингга салом бермайсанми? - деган экан.
Гумондор шахс ва терговчи суҳбатидан. Терговчи:
— Бизга фақатгина жиноят содир этган одам ўқитувчи экани маълум. Айтгандай соат нечи бўлди экан?
Гумондор:
— Ҳали танаффузга анча бор...!
Мижозларни қўлллаб қувватлаш марказига қўнғироқ
— Алло, эшитаман?
— Кимдир борми?
— Мен ўша кимдирман...! Эшитаман сизни!?
Бир эркак уйга келса, хотини ётоқхонада ётган эмиш.
— Бемаҳалда нега бу ерда ётибсан? - деса, хотини:
— Юрагим ҳуруж қилиб қолди, - дебди.
Эри тез ёрдамга қўнғироқ қилиш учун йўлакдаги телефонга югуриб чиқса, ўғли дебди:
— Ада, шкафни ичида қўшни амаки ўтирибди!
Эр ётоқга қайтиб кириб, шкафни очса, ҳақиқатдан қўшни киши кийимсиз ўтирган экан.
Шу пайт эрини жаҳли чиқиб кетиб, шкаф ичидаги қўшнисига қараб:
— Анави ерда хотинимни юраги ҳуруж қилиб ётибди, сен бўлса шкафни ичида хотиржам ўтиришингни қара! - дермиш.
Бир одам қўшнисига дебди:
— Ҳа қўшни, хўрозингизни сотгани олиб кетяпсизми?
Қўшниси унга қараб:
— Э, йўқ! Шунчаки, товуқларим хўрозсиз бозорга бормаймиз дейишяпти, - деб жавоб қайтарибди.
Бир киши солиқ қўмитасига келиб дебди:
— Менга қачон меҳнат таътили берасизлар?
Қўмитадагилар ҳайрон бўлиб:
— Ахир сиз бизни ходимимиз эмассиз-ку!? – дейишса, ҳалиги киши:
— Ҳа, лекин мен фақат сизлар учун ишлаб юрибман-да! – деган экан.
Хотин эрига дебди:
— Адаси, ишдан қайтишингизга сомса ва палов пиширдим, ейсизми?
Эр:
— Албатта, кун бўйи фақат шулар ҳақида ўйладим...
Хотин:
— Мен ҳақимда-чи?!
Эр:
— Албатта сени ҳам эсладим. Ахир сомса ва паловни сен пиширасан-ку!
Узоқ йўлга юрадиган юк машинаси ўтирган ҳайдовчи косачадан овқат еяётган экан, ёнидан кучук ўтиб кетаётиб:
— Салом оғайни! - дебди.
Ҳайдовчини жаҳли чиқиб:
— Қанақасига сенга оғайни бўлай!? - деса,
— Кичкина уйчада яшайсан, косачадан овқат еяпсан, хўжайнинг ҳам бор бўлса керак...?! - деган экан кучук.
Кичкина бола онасига савол беряпти:
— Нима учун мушугимиз унитаздан сув ичади?
Онаси:
— Унитазда сув тоза, шунинг учун ичади.
Бола ўйланиб туриб:
— Сиз буни қаёқдан биласиз?