Қиз севган йигитига:
— Жон, знаешь? Дунёда такие вещи бор, лучше уларни билмаган яхши, - дебди.
Йигит:
— Бунга ўзбек тили грамматикаси ҳам кирса керак?! - дермиш.
Генерал бир гуруҳ прапоршикнинг зеҳнини синовдан ўтказмоқда:
— Остонада бир жуфт қоп-қора, ялтироқ буюм ётибди. Нима у?
Сукунат.
— Эҳ галварслар! Бир жуфт ботинка! Энди қийинроқ савол бераман: эшик яқинида тўртта қоп-қора, ялтироқ буюм ётибди. Нима у?
Яна сукунат.
— Эҳ сен, каллаварамлар! Ахир бу икки жуфт ботинка-ку. Хўп, майли, янада қийинроқ савол бераман: ботқоқда яшайди, ранги яшил, вақирлагани-вақирлаган.
Ниҳоят прапоршиклардан бири қўл кўтариб:
— Уч жуфт ботинка, ўртоқ генерал, - дермиш.
Аёлга врач:
— Сизда ортиқча вазн бор! - деса, аёл:
— Ортиқча эмас, заҳирадагиси! - дермиш.
Бир қиз дугонасига дебди:
— Келишган, бадавлат ва аҳмоқ йигитга турмушга чиқишингни худодан сўрайман.
— Нега аҳмоқ?
— Сенга уйланадиган йигит аҳмоқ бўлади-да!
Ишга кириш олдидан суҳбат:
— Ижобий хислатларингиз?
— Қатъиятлилик!
— Майли бораверинг. Ўзимиз сиз билан боғланамиз!
— Раҳмат. Шу ерда кутиб тураман...
Ёш бола бозорда ойисини йўқотиб қўйиб, йиғлаётса, бир одам уни овутмоқчи бўлиб:
— Агар ойингни юбкасидан ушлаб юрсанг, уни йўқотиб қўймасдинг, - деса, бола хўрсиниб:
— Ушламоқчи эдим, қўлим етмади, - дермиш.
Ҳинд киноларидаги қаҳрамонлардан ўрнак олиш керак! Бир талай муаммоси бўла туриб, ашула айтиб, рақс тушиб юришади-я...
Эрталабки тиғиз пайт. Тошкент автобуслари йўловчилар билан тўла!
— Акром ака, тўхтаб туринг! Одам кеватти! - бақирибди автобус чиптачиси ҳайдовчига, узоқдан югуриб келаётган йўловчини кўриб.
Бир-икки сония ҳам ўтмай:
— Акром ака, ҳайданг, кетдик. Проездной экан...!
Вокзал ошхонасида овқатланаётган бир хўранда:
— Официант, мени овқатимни нега бунча кам суздингиз?
Официант:
— Поездингиздан кечга қолманг дедик-да...
Она боласига:
— Агар ҳозироқ бўтқангни емасанг, ялмоғиз кампирни чақираман! – деса,
Боласи:
— Овора бўлманг ойижон, бу бўтқани ялмоғиз кампир ҳам емайди!... – дермиш.