— Яқинда интернетда ўқидим. Битта миллионер ҳамма бойлигини ёшлигида севган қизига васият қилибди.
— Нима учун? Ахир у аёл унга турмушга чиқмаган-ку?
— Шунинг учун ҳам унга миннатдорлик билдирган-да...
Янги танишув хизмати очилибди.
— Алло, яхши қиз, сиз билан танишсак бўладими?
— Бўлади. Ўзингизни тарифлаб беринг.
— Мен паст бўйли, тўлачадан келган, соч-соқоли ўсган...
— Алиш, санмисан?!
— Азизим, мени севасизми?
— Севаман!
— Гапингиз рост бўлса, чекишни ташланг...
— Ташлайман!
— Ичишни ҳам ташлайсиз-а?
— Ҳа!
— Маошингизни менга олиб келиб берасизми?
— Бераман маошимни ҳаммасини!
— Вой, мени деб жонингиздан ҳам воз кечишга тайёрмисиз?
— Тайёрман! Нима қиламан бунақа ҳаётни?!
Бир ўзбек хорижга меҳмонга борса, ундан сўрашибди:
— Сизларда кўпроқ нима истеъмол қилишади?
— Сомса.
— Нима ўзи у?
— Хамир ичида гўшт солинади.
— Яна нима ейишади?
— Чучвара.
— У нима?
— Хамир ичига гўшт солинади.
Хорижликлар ҳайратланиб:
— Бундан ташқари яна нима таомлар севиб истеъмол қилинади?
— Манти, хоним, ...
Икки овчи ўрмондан чиқиб келаётишса, улардан биттаси тўсатдан йиқилиб тушибди. У нафас олмаётган, кўзлари эса бир нуқтага қараганча қотиб қолганмиш. Иккинчи овчи дарҳол “тез ёрдам”га қўнғироқ қилибди. Ҳаяжонланган овчи гўшакни тутганича қичқирибди:
— Дўстим ўлиб қолди! Нима қилай?
Нариги тарафда оператор жавоб берибди:
— Ўзингизни босинг! Сизга ёрдам берамиз! Аввал айтинг-чи, дўстингиз ростдан ҳам ўлиб бўлдими?
Бир неча сония жимликдан сўнг ов милтиғининг гумбурлаган овози эшитилибди. Сўнг овчи операторга:
— Ўлганлиги аниқ. Текширдим. Хўш, энди нима қилай?
Эрталаб боғчага отланган қизалоқ адасидан сўрамоқда:
— Ада, боғчага нимада борамиз?
— Пиёда.
— Ада, пиё қачон келади?
Бир кишига савол беришибди:
— Ким кўпроқ ҳаётидан мамнун бўлиб яшайди? Тўртта боласи бор одамми ёки тўрт миллион пули борими?
— Тўртта боласи бор одам-да! Чунки, тўрт миллиони бор одам яна кўпроқ пул хоҳлайверади...
Бир чиройли қиз дўкон айланиб юриб, сотувчидан сўрабди:
— Анави гулли, бежиримгина кўринган нарса нима?
— Бу антиқа совға. "Ягона севгилимга" деган ёзуви ҳам бор.
— Шундан менга олти дона бериб юборинг!
Бошлиқ янги ҳисобчини ишга олмоқчи бўлиб, номзодларни суҳбатга чақирибди:
— Икки карра икки нечи бўлади?, - деб савол берибди. Ҳаммадан "тўрт" деган жавоб чиқибди. Фақатгина битта номзод жавоб бермабди. Ёлғиз қолишгач, бояги индамай ўтирган номзод бошлиққа яқин келиб:
— Нечи бўлсин хўжайин? Қанча қилиб берай?, - деган экан, бошлиқ ўша номзодни ишга олибди.
Хотин эрига бақиряпти:
— Сизга хизматкор бўлиш жонимга тегди, ажрашаман.
— Йўқ, сен бўшатилдинг!