— Яхши қиз, ҳар сафар жилмайганингизда мен сизни хонамга таклиф қилгим келади.
— Роса хотинбоз экансиз-да!
— Йўғ-э, мен тиш докториман.
Ўртоқларидан бири Афандини уйга таклиф қилди. У меҳмонхонанинг тўрида ўтирган эди, эшон кириб келди.
— Қани, тақсир, буёққа ўтсинлар, - деб, унга ўз жойини бўшатиб берди.
Имом домла кириб келди. Унга ҳам жой бўшатиб, ўзи сал пастроққа ўтирди.
Кейин элликбоши, бирмунча боёнлар кириб келишди. Афанди:
— Қани юқорига, юқорига, - деб, уларни ҳам тўрга ўтқизворди.
Бундоқ қараса, ўзи пойгакка тушиб қолипти. Афандининг диққати ошиб турган эди, эшикдан бир кўппак ит мўралади. Иккала қулоғидан чўзиб уни ҳам ичкарига тортди-да:
— Бор, сен ҳам тўрга чиқ! - деди.
Никоҳ икки хил асаб тизимининг тинч-тотув яшашидир
Автобусда бир болакай йиғлаб ўтирган экан. Болани тўхтатиш учун бир онахон унга олма узатди.
Бола олмани олиб индамай тураверди.
— Нима дейиш керак, болакай? - деб сўради ёнидаги аёл.
Бола онахонга қараб:
— Ювилганми? - дебди
Бир куни ширингина Латифа, ойисидан сўрабди:
— Ойижон нимага мени исмимни Латифа қўйгансиз? - деса
Афанди дадаси:
— Ойинг Табассумхон, мен Афанди бўлганимдан кейин, сен ҳам Латифа бўласанде қизим, — дермиш
Учта кампир гаплашиб ўтиришибди.
Биринчи кампир:
— Ёшим 60 га чиқди, биттаям тишим тушмаган, туф-туф кўз тегмасин, - дебди.
Иккинчи кампир:
— Ёшим 65 га чиқди. Сочларим ҳудди ёшлигимдагидай қалин, қора. Туф-туф кўз тегмасин, - дебди.
Учинчи кампир:
— Мақтанишга бошқа нарса тополмадиларми? Тўғри ёшим силарникидан анча катта. 70 даман, тишларим аллақачон тўкилиб, сочларим ҳам оқариб ётибди. Лекин ҳалиям ман қиз боламан. Туф-туф кўз тегмасин, - дермиш.
Мезбон меҳмонга илтифот қилди:
— Сомса совумасин, олсинлар, тақсир.
— Хўп ажойиб сомса бўлибди. Тўрттасини еб, тўйиб қолдим.
— Тақсир, бешта едингиз, яна битта олинг, жуфт бўла қолсин.
Бир йигит севган қизига қараб:
— Жоним светни ўчиргин, зўр фокус қиламан, - деса.
Қиз ҳам унга қараб:
— Ҳа, кейин ўша фокусингизни боқасизми?, - дермиш..
Онаси, сенга нима coвғa қилай тўйимизни ўн йиллигига.
— Сўраманг, барибир топиб беролмайсиз...
— Ие, бирор марта айтганингни олиб бермадимми? Айт, дарров муҳайё қиламан.
— Истаган нарсамними?? Алдамайсизми?
— Биласанку, йигит битта гапиради ва сўзида туради!
— Яхши... Ўзингиздан кўринг...
— Нима экан, жуда қизиқтирдингку?
— Вақт coвғa қилинг. Бошқа ҳеч нима керакмас.
— Нима деганинг бу? Қанақа вақт?...
— Ҳар куни кечки пайт мана шу қўлиздаги телефонии кавлаб ўтиришга кетган вақтиздан бир соатгинасини... Оилангиз учун... Оддийгина эътибор... Болларизга... Менга...
— Ммм...
Бир куни аскар полковникни олдига кириб:
— Рухсат беринг ўртоқ полковник, сизга уставдан ташқари мурожат қилсам бўладими? - деса Полковник:
— Бўлади, - дебди.
Шунда аскар:
— Сан қари эшак, сассиқ чол, жонга тегдинг, қачон ишдан кетасан. Рухсат беринг ўртоқ полковник кетишга, - дермиш.