Эълон: Муҳтарам ва мунис аёллар! Агар сиз ўз қоматингидан қониқиш ҳосил қилмасангиз зудлик билан бизнинг ҳузуримизга келинг! Бизни ҳар қандай қомат қониқтиради!
Куёв келинни никоҳ уйидан қўлида кўтариб чиқяпти.
— Жоним, энди биз эр ва хотинмиз тўғрими?
Куёв:
— Ҳа
Келин:
— Келинг, унда бошизга чиқиб олақолай?
Интернет провайдер сайтига савол билан мурожат қилишяпти:
Ёшим 20 да. Чексиз интернет чўнтакбоп нархга пайдо бўлиши эҳтимоллиги қанча?
Афандининг ёшликдан бирга ўсган дўсти бор эди. Йиллар ўтиб шу дўсти катта мансабга кўтарилди. Афанди уни амалдорлик лавозими билан табриклаш учун маҳкамага кириб борди. Дўсти Афанди билан кўришиш ўрнига:
— Сен кимсан, нима иш билан келдинг!— деб дўқ урди.
— Мени танимайсанми, ёшликда ёнғоқ ўйнаб ўсган дўстинг бўламан. Сени кўр бўлиб қолибди деб эшитиб, кўнгил сўрагани келдим,— деди Афанди.
Афанди кўчада келаётиб, бир сабзиполизга кўзи тушди. Елкасидаги қопни олиб полизга кирди-да, ярим қоп турп, ярим қоп сабзини олиб, энди кўтараман деб турган-да, эгаси келиб ушлади. Афанди ялинди-ёлворди. Ниҳоят полиз эгаси кавланган сабзилар билан Афандининг орқасига уриш шарти билан уни маҳаллага судраб шарманда қилмайдиган бўлди.
Афанди маъюслик билан туриб берди, полиз эгаси сабзи билан ура бошлади. Афандининг усти юпқа ва сабзи катта бўлганидан, ҳар сабзи текканда ирғиб тушиб, «охири бахайр бўлсин» деб қўяр эди.
Полиз эгаси таажжубланиб сўради:
— Бу нима деганингиз?
— Э биродар, — деди Афанди,— қопдагининг ҳаммаси сабзи бўлганда майли эди-я, ҳали қоп остидаги турпларга навбат келганда, ўпкамни тушириб қўярмикансиз?
Чувалчанг онасидан сўрабди:
— Ойи, адам қанилар?
Онаси жавоб берибди:
— Отанг маҳалладаги эркаклар билан балиқ овига кетди.
Бешинчи қаватда яшайдиган зиқна одам ўғлига туфли олиб бериб дебди:
— Зинадан чиқишда битта зина ташлаб чиққин, шунда туфлигинг орадаги зинага тегмай ишқаланиш камроқ бўлиб узоқроқ чидайди.
Ўғли ҳоп бўлади деб, чиқиб кетиб бир оздан кейин шими йиртиқ кириб келибди, буни кўриб зиқнани жони чиққудай бўлиб:
— Шиминг нима бўлиб йиртилди?
— Туфлим янаям кўпроққа чидасин деб зинадан икки зина ташлаб чиқувдим, - дермиш
Янги уйланган аскар уйига бориш учун командирдан бир кунга рухсат олиб, кечаси хотини билан ухлаб ётса, эшик тақиллаб қолибди.
Шунда эри:
— Қарачи хотин ким экан, - деса.
Хотиниям уйқусираб:
— Ухлийвуринг эрим армияда-ю, - дермиш.
Шер ўрмондаги барча ҳайвонларни тўплаб:
— Бундан кейин ҳаммангиз ўзингизга шерик топиб, бир-бирингизни ҳимоя қилиб юринг. Сизларни ҳаммангизни ҳимоя қилиб юришдан чарчадим, - деса
Қуён:
— Шерга кимдан-ким ғинг деса, ўзим адабини бераман, - дермиш
Муаллим ўқувчиларни огоҳлантиряпти.
— Болалар, ҳеч қачон жониворларни ўпманг! Бу турли касалликларга сабаб бўлиши мумкин. Эшмат шунга мисол келтир!
— Холам, қачон қараса тўтиқушини ўпиб эркаларди.
— Кейин нима бўлди?
— Тўтиқуш ақлдан озди.