Шогирднинг шиори:
7 мартта сўраб, 1 мартта унут!
— Кўзларингдан билиниб турибди, яна ичиб келибсан.
— Қоматингдан билиниб турибди, яна бўкиб овқат ебсан.
Мўйнали пальто дўконига эр-хотин харидорлар киришса, ёнига сотувчи қиз югуриб келибди:
— Бирор нима қидиряпсизми? - дебди хушфеъллик билан.
Харидор эр:
— Куя капалагига емиш қидиряпмиз, - деган экан.
Ошхонада:
— Нима овқатлар бор?
— Фақат ток ош бор.
— Ахир бу 2 та овқат-ку!
— Энди битта. Бизга қозон керак бўлиб қолди.
Мени бувам Титаник чўкиб кетиши ҳақида огоҳлантирган эди!
"Ҳозир айсбергга урилади! Ҳозир чўкиб кетади" деб роса бақирганди. Лекин уни кинотеатрдан ҳайдаб чиқаришди-да!
— Озиш учун фақат салат еяпман.
— Салатни ичи гўшт, майонез ва тухумга тўла-ку!
— Ахир мен салат еяпман-ку!
Ёз фаслини тўхтатиб туринглар! Мен дам олишга улгурмадим!

Янги 2021 йил кириб келишига ҳам 4 ойдан сал кўп вақт қоляпти.
Ҳа..., роса бу йил зўр ўтди-да!!

Товуқ хўроздан бир ҳаёлда қочаркан,
Ишқилиб тез югуриб қўймаяпманми деркан.
Ўқитувчи Алишердан сўради:
— Катта бўлсанг, ким бўласан?
Алишер:
— Катта бўлсам тадбиркор бўламан. Кўп пул ишлаб топаман, ойимга кўп нарсалар олиб бераман.
Ўқитувчи Валижондан сўради:
— Валижон, катта бўлсанг ким бўласан?
Валижон:
— Катта бўлсам, Алишерни ойиси бўламан!