Бой хизматкори билан саёҳатга чиқишибди.
Кеч кириб, бир жойда тўхташибди-да, тунаш учун чодир тикишибди. Сўнг шу чодирга кириб ухлаб қолишибди. Тонгга яқин хизматкор ўйғониб, ётган жойида хўжайнига шундай дебди:
— Анави осмонда кўриниб турган юлдузлар нимани англатади?
Бой:
— Шуни ҳам билмайсанми нодон!? Кун иссиқ, ҳаво очиқ бўлишини англатади, - деса, хизматкор:
— Балки чодиримизни ўғрилаб кетганини билдирар...?! – деган экан.
Бир куни афанди дўсти билан гаплашиб қолибди:
— Биласанми дўстим, энг катта балиқ қайси?
— Кит, - дебди афанди.
— Ўша китдан тўрттасини овлаганман, - деб мақтанибди дўсти.
Бироз туриб яна:
— Энг катта айиқ қайси? – сўрабди дўсти.
— Оқ айиқ, - жавоб берибди афанди.
— Оқ айиқданам тўрттасини отганман, - дебди дўсти.
Жаҳли чиққан афанди “Шошмай тур” деб:
— Ўлик денгизни биласанми дўстим? Ўша денгизни мен ўлдирганман, - деган экан.
Бир кишининг касби дурадгор экан. Хотини уйда йўқлигида болаларига эртак айтиб бермоқчи бўлибди.
— Ўтган замонда бир мамлакат шаҳзодаси бошқа подшоҳликнинг маликасини севиб қолибди.
Маликага хат ёзиб, кабутардан жўнатибди. Уч кеча-ю, уч кундуз ухламасдан, маликадан хат кутибди. Ваниҳоят, кабутар учиб келибди.
— Кейин нима бўпти ада? – сўрабди қизи.
— Қараса, оёғига хат боғланган. Малика жавоб ёзибди, деб ўйлаб, шошиб-пишиб хатни очиб қараса...
— Нима ёзилган экан хатда? – яна қизиқиб сўрабди қизи.
— У ерда “Қилич ва қалқонларга буюртма оламиз. Арзон нархларда”, - деган реклама турганмиш.
Бир йилда туғилганлар “Тенгдош” дейилса, бир кунда туғилганлар “Кундош” деб аталар экан.
Иккита келин қайнонаси меҳмонга кетганидан фойдаланиб, туни билан гаплашиб чиқишибди.
Ярим тунда соат 3:00ларда келинлардан бири:
— Энди уйларимизга кириб ётақолайлик. Бу дунёда биздан бошқа яхши одам қолмади шекилли, - дебди.
Айрим аёллар эрталаб ошхонага чиқганларида у ерда эрини кўришса, "Тинчликми?" деб сўрашади...
Икки ака-ука йўлда кетаётиб, олма дарахтига кўзи тушибди. Қараса дарахтда бир дона олма қолган экан. Ака олмани укасидан олдин оламан деб шошиб дарахтга чиқиб бораётса, олма пастга тушиб кетибди. Укаси олмани олиб еб қўйибди.
— Акаси дарахтдан тушиб, укасига
— Кўрдингми, мен билан юрсанг олма ейсан, - дермиш.
— Синглингни ўз қўлингда ишлайдиган кассир йигитга турмушга берганинг росми?
— Ҳа, рост. Синглим мени кассиримга турмушга чиқди.
— Нега ахир?! Сен кассир йигитни "қўли эгри" деб ёқтирмас эдинг-ку?
— Тинчлан! Энди у ишхонадан ўғрилаган ҳамма пуллар синглимни қўлига келиб тушади.
Бир куни ҳомиладор аёл машинага минибди. Тушаётиб "Қанча бўлди?" деб сўраса:
— 6 минг, - дебди ҳайдовчи.
— Нимага? - деса ҳайдовчи:
— Сиз икки кишисиз, - дебди.
6 минг бериб кетаётган аёл нарироққа бориб, "эгизак эканини билмади, яхшиям. Бўлмаса 9 минг бўларди" дермиш ўзига-ўзи.
Беморга врач дори ёзиб берибди-да, дебди:
— Бу дориларни бир ой ичасиз. Ўттиз кундан кейин ичиб бўлгач яна кўришамиз.
Бемор уйга боргач:
— Тўхта! Бу ой 31 кун-ку ахир!!! - дермиш боши қотиб!