Бир аёл 10-маротаба эрга тегаётган эмиш. Эрга тегаётган экану, дугоналарига қараб "шу кетишимда бузилиб кетмасам бўлди" депти.
Икки дугона суҳбатлашмоқда:
— Биласанми, дугонажон, доктор кеча менга хушхабар айтди — мен ҳомиладор эканман!
— Табриклайман! Сен энди бўлажак фарзандингга исм топиш билан оворасанми?
— Йўқ, ҳозирча... Отасининг исми устида бош қотиряпман!
Афанди кўчада бир одамни бекордан-бекорга аҳмоқ деди. У одам Афандининг бошига мушт ўқталиб келди.
— Ким аҳмоқ!
— Шу келишинг рост бўлса, мен аҳмоқман,— жавоб берди Афанди.
Ёш қизча ҳомиладор бўлиб қолибди. Онаси:
— Қизим, ўша нобакор ким бизга айт. Телефон номерини бер, гаплашаман, дебди
Отаси эса:
— Ўша итваччани тутиб олсам ўлдираман, деб турса, уй олдига "Ferrari" машинасидан зўр кийиниб олган ўрта ёшлардаги бир бойвачча йигит тушиб келибди. Уйга кириб қизнинг отасига:
— Амаки, узр, қизингизга уйлана олмайман, мени ойилам бор, лекин ҳамма харажатларни кўтараман. Агар ўғил туғса, 2та завод яна 5милион доллар бераман! Агар қиз туғса, 1та завод, 2милион доллар бераман! Агар боласи тушиб қолса...
Отаси:
— Агар боласи тушиб қолса, қизимиз хизматингизга мунтазир.
Бир куни тиббиёт коллежи домласи ўқувчиларга савол берибди:
Ўттиз секундда кўтариладиган нарса нима? Агар шу саволга ким тўғри жавоб берса йиллик, чораклик баҳосини беш қўяман дебди.
Шунда бир қиз ўрнидан туриб:
— Ие, домла уялмийсизми, деб хонадан чиқиб кетибди.
Иккинчиси:
— Домла тайиниз қолмабди, деб у ҳам чиқиб кетибди,
Учинчи бир қиз ўрнидан туриб:
— Домла буни жавоби қон босими бўлса керак дебди, домла балли тўғри жавоб бердиз баҳоингиз беш.
Чиқиб кетган иккала қизга айтиб қўйинг, улар ўйлаган нарса эмас, дебди.
Кунлардан бирида карам чўмилишга борибди, кун иссиғидан ечиниб, ечиниб тугаб қолибди.
— ДАН ходими билан Хитойликни нима бирлаштиради?
— Иккисини ҳам тайёқча боқади.
Афандидан одамлар сўрадилар:
— Сиз каттами, акангиз каттами?
— Бултур акам мендан бир ёш катта эди, бу йил ёшимиз баравар бўлса керак, — деди Афанди.
Афанди тепакал эди, сочини олдириб бўлгач, сартарошнинг қўлига битта тешик танга бериб кетаётган эди, сартарош:
— Афанди, бу танга ўтмайди, бутунини беринг,— деди.
— Танганинг бутунини бошимнинг тепасига соч чиққанида оласиз,—- деди Афанди.