Еврей миллатига мансуб оиланинг ҳаттоки хожатхонасига ҳам қуйидаги ёзувлар ёзиб қўйиларкан. "Бўш ўтирма, фикрлаб ўтир!"
Эр хотинига ҳаёлчан деди:
— Мен ҳеч қачон бормаган жойга боришни, ҳеч қачон қилмаган ишни қилишни хоҳлаяпман.
Хотин жавоб берди:
— Унда ошхонага бора қолинг!
Қиз:
— Сен ифлосни деб ҳаётим алғов-далғов бўлди. Сенга бутун ёшлигимни сарфладим, - деб бақираётса, ошхонадан онасини овози эшитилибди:
— Дипломни тинч қўй қизим!!! - дермиш.
Дугоналар суҳбатидан:
— Дугон, автобусга чиқсам нуқул эркакларнинг ўнг қўлига қарайдиган бўлиб қолдим. Бу ёшим ўтганини белгисими?
— Йўқ ,агарда бўш жой ахтариб қолсанг, шунда ёшинг ўтгани аниқ бўлади...
Бир қиз шаҳзодаси оқ отда келиб, уни олиб кетишини кутаверибди, кутаверибди...
Охир оқибат оқ Дамасда пенсияси келган экан!!!
Ҳамма косметика воситалари ҳам бирдек фойдали эмас.
Айниқса, эркаклар кўйлагидаги лаб бўёғи ҳаёт учун хавфлидир!
Бир одамни ёнғин пайтида иккита қулоғи ҳам ёниб кетибди. Ўйлаб-ўйлаб, охири бошқа қулоқ қўйдирадиган бўлибди. Унга операция қилиб бошқа қулоқ ўрнатишибди. Ҳаммаси яхши чиқибди. Кунлардан бир кун у докторга қўнғироқ қилибди:
— Доктор, нима менга аёллар қулоғини ўрнатдингизми? - дебди.
— Нима қилди бирор муаммо борми? Мана яхшигина эшитяпсиз, - деса,
— Эшитганда яхшигина эшитаман. Лекин ҳеч нимани эслаб қола олмайман. Биттасидан кириб, иккинчисидан чиқиб кетяптида, - дермиш.
— Мастмисан? Яна ичдингми?
— Ичмадим. Ким сенга айтди?
— Кўзларинг айтиб турибди-ку!
— Ўзинг ғирт мастмисан дейман. Кўз ҳам гапирар эканми?!
Бир куни афандини онаси қўлига овқат бериб:
— Қўшнимизга ташлаб чиқ! Фақат тўкиб юборма! - дебди.
Афанди кўчага чиқибди-ю, қоқилиб, овқатни тўкиб юборибди. Ташқари қоронғу экан.
Уйга қайтиб кирса, онаси:
— Ҳа, овқатни тўкдингми? - деса,
Афанди:
— Йўқ, фақат косамни топа олмаяпман, - дермиш.
Бола адасига шикоят қилди:
— Биласизми, дунёда энг кечикадиган поезд қайси?
— Билмадим болам?!
— Сиз 3 йилдан бери менга олиб бермоқчи бўлган поезд!