— Хитой пойтахти қаер, биласанми?
— Эсимга тушмаяпти. Тест қилинг, топаман.
— Тест? Ҳмм, Ҳўп.
A) Текин
B) Секин
C) Лекин
D) Пекин
Машина бозорида биттаси машина сотаяпти.
Ҳаридор:
— Ока қанча бўляпти машина?
Сотувчи:
— 12 та лимон.
Ҳаридор:
— Бўлдими ока, гапизга жавоб берасизми?
Сотувчи:
— Жавоб бераман.
Ҳаридор бориб машинани устига сеткада турган 2кг лимондан 12тасини санаб тахлаб қўйиб:
— Мана ока 12та лимон. Энди машина маники, — дебди.
— Гап йўқ, ман эркакман, гапимда тураман, мана калит.
— Э, гап йўқ ока битта чойхона мандан.
— Гапингда турасанми?
— Э, ока уялтирвос ман битта гапираман.
— Бўлди сан тайёргарлигини кўравер. Ман чойхонани қаерга қуришингни айтаман
Ўқитувчи Музаффардан сўради:
— «Ўғирламоқ» сўзининг ўтган замони қандай бўлади?
— «Ўғирлади» бўлади.
— Келаси замоничи?
— Қамоқ-да!
Учта йигит паркда борарди. Олдинда эса бир чиройли қиз мини юбкада кетаётган эди. Орқадаги йигитлардан бири:
— Агар шу қиз бир кеча мен билан бўлса, 50 000 берардим, - деса
Иккинчи йигит:
— Нима деяпсан? Мен 100 000 берардим, - дебди.
Шунда учинчи йигит:
— Йўқ, бунақа чиройли қизни кийинтириш, ресторанга олиб бориш керак, машина олиб бериш керак, - деса
Қиз орқасига бурилиб:
— Учинчи бўлиб гапирганларингиз қайси бирингиз?, - дермиш.
Кичкина болакай дадасига:
— Дада, уйланиш учун қанча пул керак?
Дадаси онасига пул бераётган экан:
— Билмайман, мен ҳали ҳам тўлаяпман.
Икки киши йўлда кетаётса, бири бирдан хохолаб кулворибди.
Шериги:
— Нега кулдинг, - деб сўраса
— Ўзимга ўзим латифа айтаётсам, ичидан эшитмаганим чиқиб қолди, - дермиш.
Бир куни Афанди дадасига:
— Дада 4 сўм беринг, - дебди.
Дадаси:
— Болам 3 сўмни нима қиласан? 2 сўм берай, деб 1 сўм бериб қўйибди.
— Айтишларича, ҳамширани охирги марта сиз билан бирга кўришган экан?
— Қаерда?... Ахир бу туҳмат! Саксон ёшли, бунинг устига, склероз касалидан азият чекаётган кекса профессорни ҳақорат қилиш яхшимас!...
— Меҳмонхонада деганим йўқ, ҳайвонот боғида. Яъни сиз филни операция қилган куни...
— Эсим қурсин! Айтдим-а, филнинг қорнини тикаётганимда ичкарида нимадир қолиб кетди, деб...
Дарвозадаги ёзув: "Эшик қўнғироғи ишламаяпти. Итнинг ғашига тегинг, вовуллаши билан чиқамиз”.
Талабалар қорни оч ётоқхонада ётиб, очликдан қандай қутилишни ўйлашаябди. Биринчи талаба иккинчисига:
— Шу ётоқхонамизда қўй боқсак қандай бўлар экан-а? Ўзимизни гўшт ёғимиз текин бўлармиди?
— Ўйлаб гапир ўртоқ, сассиқ ҳид масаласини ўйламадингми?
— Ҳавотир олма ўртоқ бу ҳидга қўй кўникиб кетади.