Бир куни адабий журнал муҳарририга шеър қўлёзмаси юборилди. Шеър «Мен нечун тирикман?» деб аталаркан. Шеърнинг ўзи эса жуда узун ва зерикарли экан. Муаллифга жуда қисқа жавоб жўнатилди: «Сиз шеърингизни почта
орқали юборганингиз учун тириксиз. Агар уни идорамизга ўзингиз олиб келганингизда, шубҳасиз, бу ердан тирик чиқмасдингиз»
Афандининг биров бир нарса сўраса, ўша заҳоти бермай, эртасига берадиган ғалати одати бор эди. Бир кун қўшниси:
— Бир ошлик туз бериб туринг,— деди.
— Туз йўқ эди-ку,— деб қайтарди-да, эртасига ўзи олиб чиқиб берди.
— Ие, бор экан-ку, нега кеча бера қолмай, бугун ўзингиз олиб чиқдингиз?
— Берадиган нарсамнинг қадри билинсин, дедим-да.
Оғайни, деворинга ёпиштирган суръатдаги ҳамма қизлар билан танишмисан?
— Ҳўш, ўзинг-чи, уйингдаги ўн жавон китобларнинг ҳаммасини ўқиб чиққанмисан?
Афанди темирчилик қилар экан. Бир куни қизиган темирни олиб, болғалайман деб турса, бой келибди-да, темирга қараб:
— Темирни қизиганини қара, ушласанг қўлинг ёпишиб қолса керак-а?
— Бой бува, агар ҳозир битта тилла танга берсангиз, қўлимга олиб тилимга ҳам тегизишим мумкин.
— Йўғее, мана ол тилла танга, деб битта тилла танга берса.
Афанди тилла тангани қўлига олиб, кейин тилига теккизибди-да, чўнтагига солиб қўйибди.
Шифокорлар хонасида жарроҳлар чой ичиб суҳбатлашиб ўтиришган эди. Тўсатдан хонага ёш жарроҳ ҳовлиқиб кириб келди:
— Илтимос, ёрдамлашворинглар! Операция хонасида беморнинг қорнини ёриб қўйдим, энди у ёғини нима қилишни билмаяпман.
Армияда командир аскарларга:
— Ҳўш, ҳозирча мана бу ер, мана бу ер ва мана бу ердан чуқур ковлашни бошлайверасилар, мен эса бориб аниқ қаерни ковлаш кераклигини билиб келаман.
Жамоамиз жуда аҳил!
Баъзи ходимлар мукофот пулидан умид қилиб иш бўлмаса ҳам ярим тунгача офисда бекор ўтиришади. Айрим ходимлар кўчадаги бизнесидан кўпроқ пул ишлаши мумкинлигини билиб, кеч қолмасдан ўз вақтида ишдан чиқиб кетишади.
Туғилган кунида эридан совға олмаган аёл эрига дийдиё қилибди:
"Бир ҳафтадан бери туғилган кунимга ҳеч нарса керакмас деб жаврайман. Барибир бугун туғилган куним экани ёдингиздан чиқиб қолди! - деган экан.
"Ўзини билмаган" ҳар бир кишини юзига Уилл Смит тарсаки тушириб чиқганида эди, атрофимизда аблаҳлар бўлмасди...
— Бугунги кун кечагиндан нимаси билан ёдингда қолди?
— Бошқа сана экани билан эслаб қоламан.