Машҳур расмлар кўргазмасига кириш учун чегирма эълон қилинибди.
Фақат кўзи ожизлиги тўғрисида гувоҳномани кўрсатиб кириш талаб қилинаётган экан.
Автомобилини бошқариб кетаётган ҳайдовчи ўзига-ўзи дермиш:
"Ҳаммамиз уйда ўтирганимизда кўчаларда машиналаримиз бемалол юрарди-я..."
Консерватория талабаси:
— Устоз, мен билмоқчи эдим. Овозим ҳеч нарсага ярамайдими?
Устоз:
— Ярайди. Масалан, ёнғин чиқганда.
Бир йигит дўстидан қарз сўрабди:
— Дўстим, 200 минг қарз бериб тур!
— Майли, ойни охирида қайтарасан! - дебди дўсти.
— Қанақа қилиб қайтараман.
— Олганингдан кейин қайтарасан-да! - дебди яна дўсти.
— Унда ойни охирида қарзимни қайтаришим учун пул бериб турарсан, - дермиш йигит.
— Ойлик маошинг каттами?
— Ҳа. Кўп маош оламан. Ҳамма солиқларни тўлашимга етади.
Талаба кафега кириб ўтирса, столга қўйилган туз ва мурчга кўзи тушибди. Официантни чақириб:
— Нимага столга туз қўйгансизлар? – деб сўраса, официант:
— Агар еяётган овқатингизни тузи кам бўлса солиш учун, - дебди.
Талаба бўлса:
— Унда нега овқат қўймагансизлар? – деган экан.
Бугун ўзимни ёмон ҳис қиляпман. Кучим, мадорим йўқ.
Умуман эмас албатта! Овқат ейишга кучим етиб турибди...
— Салом ўртоқ! Кўринмайсан. Қаерда ишлаяпсан?
— Ҳеч қаерда...
— Унда нима иш қиляпсан?
— Бекорчилик.
— Зўр иш-ку!
— Ҳа! Рақобатни айтмайсанми!?
Кўп қаватли уйда яшовчи ёшгина йигит ноғора сотиб олибди. Эрта-ю, кеч тақир-туқур, тақир-туқур ҳамманинг жонига тегиб кетибди. Қўшнилар чиқиб шикоят қилишибди. Фойдаси бўлмабди. Лекин ёнгинасида яшовчи қари қўшниси индамасмиш.
Бир куни у кўчада ноғорасини кўтариб уйига кириб кетаётган йигитни учратиб қолиб унга шундай дебди:
— Сен ўзи биласанми ноғоранинг ичида нималар борлигини???
Шу кундан бошлаб ноғоранинг товуши умуман эшитилмай қолган экан.
Бир киши уйида ухлаб ётса, ҳадеб қулоғига “Айфон, айфон” деган товуш келаверибди. Ўрнидан туриб, деразадан пастга қараса, ёш болалар ўйнаб юрганмиш.
— Ҳой тирранчалар, намунча “Айфон” деб бақирасанлар!? Уйқуни-ям белига тепдиларинг! – деса, болалар:
— Амаки, биз Аюбхон ўртоғимизни чақиряпмиз, - дейишган экан.