Мўжизалар ёнгинамизда!
Божхоначи дўстим кўзини юмиб туриб 500 минг пул ишлаб олди...! Қанақасига?
— Биласанми дўстим, кеча мен сени хотинингни тушимда кўрибман.
— Хўш, у сенга нима деб бақирди?
— Ҳеч нарса деб бақиргани йўқ...
— Унда адашибсан. У мени хотиним эмас!
Тасаввур қилинг! Агар дарахтлардан Wi-Fi тарқатилганида эди... Ҳамма дарахт экишни бошлаб юборарди. Шаҳримиз ям-яшил дарахтзорга айланиб, экологик муаммолардан ҳам халос бўлар эдик.
Афсуски, бу дарахт деганлари кислород тарқатишдан бошқасига ярамайди-да...!!!
Эр-хотин кечки пайт салқинда кўчада айланиб юришса, олдидан қўшниси чиқиб қолибди.
— Нега бир ўзингиз юрибсиз? Хўжайин қани? – сўрабди хотин қўшни аёлдан.
— Эрим тўрт оёқли дўсти билан бирга... – дебди аёл.
— Ҳа, ит билан айланиб юрибдими? – деса, қўшни:
— Йўқ, янги диван сотиб олган эдик, - дермиш.
Бир киши ишдан қайтаётса, уйини ёнида бир лўлини учратибди. Лўли ундан:
— Эски-туски нарсаларингиз бўлса оламиз, - дебди.
Ҳалиги киши:
— Йўқ! Эски нарсаларимиз йўқ! – деб уйига кириб кетса, бироздан кейин телефон жиринглабди.
— Алло, - деса, нотаниш овозда кимдир шундай дебди:
— Ҳовлингиз эски-туски нарсаларга тўла экан. Ўзингизни хабарингиз йўқми!? Йиғиштириб олиб кетдик.
Саратоннинг иссиқ кунларидан бирида акула роса чанқапти. Пляждаги барга кириб, муздек пиводан тўйиб ичибди. Кейин елкасига сочиғини ташлаб, чўмилгани денгизга ўзини отибди.
Врач хонасини эшигини очиб остонада унга тиржайиб турган киши дебди:
— Салом доктор! Кирсам бўладими?
— Ҳозир беморим бор... – дебди врач.
— Мен сизни яқин дўстингизман. Беш йил аввал кўришганмиз, эсингиздами?
— Яқин дўстларим билан 5 дақиқа аввал кўришдим. Беш йил аввал кўришган бўлсак, беморим экансиз. Навбатга туринг!
— Алло, эшитишимизча, сиз иш қидираётган экансиз...?!
— Ҳа! Сиз менга иш таклиф қилмоқчимисиз?
— Йўқ. Кредитга уй таклиф қилмоқчиман. Ишга жойлашиб олгач, шу рақамга қўнғироқ қилиб қўйсангиз...!
Қўшнимникига кирсам, хотини қўй гўштидан шўрва қилган экан. Мени кўриб энсаси қотди.
— Адаси келақолинг, овқат пишди, - деди-да, эрига бир косада шўрва, бир лаганда гўшт олиб келиб ёнига қўйди. Қорним оч, нима қилишни билмай, ичимда “Шошмай тур!” деб турсам, қўшним:
— Гўштдан олинг, - деб қолди. Лагандаги гўштга қўл узатиб бир бўлагини тишладим-у, “Вой-дод” деб ерга ағанадим.
Шу пайт қўшним мени кўриб қўрқиб кетди-да, хотинига:
— Сен жодугар мени заҳарламоқчи бўлдингми? – деб ўдағайлаб қувлаб кетди.
Секин ўрнимдан турдим-да, шўрва ва бир лаган гў штни паққос тушириб “Зиқна бўлиш шунақа бўлади!” деб уйимга жўнавардим.
Фейсбук - ақлга ўхшайди.
Ҳаммада бор. Лекин кимлардир ишлатяпти, кимлардир йўқ...!
Ёки Телеграммга ўхшайди. Баъзан ишламай қолади.