Қанийди, имтиҳонда тест саволлари сериаллардан тузилган бўлса…
Аканг қарағай ҳозир грантда ўқиётган бўларди!

— Менга қаранг! Нега сиз китоб ўқимаяпсиз?
— Вақтим йўқ! Мен китоб ёзишим керак...
Ўзбекистонга аномал иссиқ ҳаво кириб келди. Бундай вақтда бизларга фақат гўжа ёрдам бера олиши мумкин.
— Қаранглар, кимдир ҳушидан кетди!
— Югур гўжа олиб кел! Тезроқ! Қутқарамиз!
Раҳбар ходимидан сўрабди:
— Икки кундан бери сизни кўрмаяпман! Нега ишга келмаяпсиз?
— Ўтроқ бошлиқ, мен ишга келяпман. Мен келган маҳал ихшонада ҳеч ким бўлмаяпти?!?!
Синфдош дўстлардан бирига деди:
— Эшмат биласанми, синфдошимиз бор-ку Тошмат.
— Хўш?!
— Жуда пулдан қийналиб қолган кўринади.
— Йўғ-э, нега? Қаердан олдинг бу гапни?
— Кеча бирров кўриб ўтай деб уйига кирувдим. Ишонасанми, икки қизи ёнма-ён ўтирволиб битта пианинони чаляпти!
Қиз севган йигитига дебди:
— Нега менга анчадан бери гул совға қилмаяпсиз?
Йигит:
— Ол, сенга бутун далани совға қилдим. Хоҳлаганингча териб олавер!
Телевизор кўриб ўтиган эримни ёнига келиб:
— Адаси, бугундан бошлаб сиз билан дўст бўлмоқчиман! Менга ишонишингиз мумкин! - дедим.
Шу пайт эрим ўрнидан туриб, беркитган жойдан пивони олиб, қуйиб берди-да, менга қараб:
— Қачон яна биллиардга борамиз? - деса бўладими!!!
Судья:
— Эрингиз сизни мушугим деб эркалар экан. Нега ажрашаман деяпсиз?
Хотин:
— Ахир эрим "Мушуклар баландликдан сакраса, оёғи билан тушаркан" деб деразадан ташлаб юбормоқчи! - дермиш.
Боксчиларни йиғиб, "Бокс соғлиқ учун фойдалими?" деган сўровнома ўтказишибди?
Шундан 10% боксчилар "фойдали" деб жавоб қайтаришибди. Қолганлари гапга тушунишмабди.
Япон олимлари робот ихтиро қилишибди. У робот жиноятчи-ўғриларни ушлар экан.
Россияда синовдан ўтказишса, бир кунда 40 та ўғрини қўлга олибди.
Америкада синовдан ўтказишса, 50 та ўғрини қўлга олибди.
Ипподром бозорига олиб боришган экан, роботни ўзини 1 соат ичида топа олмай қолишибди.