Футболга муккасидан кетган онахондан интервью олишяпти:
— Мана сиз аёл киши. Қандай қилиб бунчалик футбол ишқобозига айлангансиз?
Онахон кўп ўйламай, жавоб берибди:
— Болам, мен аслида футболга умуман қизиқмасдим. Шу, турмушга чиққанимдан кейин бобонг ҳар куни кечқурун футболни кўришга мажбурларди. Мен ўйинни кўриб, ким гол урди, ким карточка олди, ҳамма тафсилотларни ёзиб олардим. Эрталаб бобонгиз мен ёзганларни ўқиб олардилар.
— Ие, нега бунақа қилардилар?
— Чойхонага борганларида ўртоқларига гап бермай, вайсаш учун-да...
— Онахон, яхши-ям чойхонадаги муҳокамага сизни олиб бормас эканлар. Бўлмаса ҳозир бошқа чол билан яшаётган бўлармидингиз...?!
Ўрта ёшли, оилали йигитнинг ҳаёллари:
“40 ёшга етганимда сариқ Ламборджини ҳайдашни орзу қилиб қувонар эдим... Мана, шу ёшга ҳам тўлдим. Ҳозир Korzinka га кириб, озиқ-овқатларнинг нархи ёзилган сариқ рангдаги қоғозчаларга қараб севинчим ичимга сиғмаяпти. Чегирмалар!!!”
Ортиқ билан Зокир балиқ овига чиқишибди.
— Ортиқбой, шу сув париси балиқмикин ёки аёлми?
— Ҳа энди Зокирбой, бу сув парисини тутган одамнинг хоҳшига боғлиқ...
— Агар сизни қармоғингизга илинса, нима қилардингиз?
— Нима қилардим? Қовуриб ердим.
— Ҳа... Одамни ёши ўтган сари хоҳиши ҳам ўзгарар эканда-а???
Аёлнинг эри яна ичиб келибди. Хотини доимидек жанжал кўтарибди.
— Нима, яна ичиб келдизми? Бирор марта мана шу ароқ ўлгурни ичмай келасизми? Нимага ичаверасиз шу ер юткурни?
— Нима қилай, ароқ суюқ, ичилади. Агар қаттиқ бўлганда, ғажирдим...
Бир киши катта кўлнинг қирғоғида ўтирса, туристлар келиб сўрашибди:
— Нега бу ерда ўтирибсиз?
— Мен кўлнинг нариги қирғоғига сузиб ўта оламан, - дебди бояги киши.
— Қанча вақтда ўргандингиз буни, - дейишибди туристлардан бири.
— Беш йил умрим кетди, - дебди.
Шунда туристлар кўлнинг нариги қирғоғига ўтказиб қўядиган қайиққа ўтириб, қайиқчини қўлига икки минг пул бериб, ҳалиги кишига дейишибди:
— Беш йил умрингиз икки минг сўм турар экан-да!?
— Доктор, менга ёрдамингиз керак! Ёшим 28да. Ҳанузгача турмушга чиқмадим.
— Мен психиатрман! Қандай қилиб сизга ёрдам беришим мумкин?!
— Ахир мен ақлдан озай деб турибман-ку...
Тирбанд автобусда бир йўловчи ёнидаги йигитга қараб дебди:
— Ҳой йигит, гимнастикачимисан?
— Ҳа, қаердан билдингиз?
— Чунки бир оёғинг бу ерда, иккинчиси бир метр нарида турибди.
— Ойижон, мен ҳисоблашни ўрганиб олдим, - дебди болакай.
— Жуда яхши-ку! Нимани ҳисоблашни ўргандинг?
— Ҳаммани аҳмоқ деб ҳисоблашни ўрганиб олдим.
Икки дугона суҳбатидан:
— Турмушга чиқганингга афсусланмайсанми?
— Нималар деяпсан? Нима менда юрак йўқми? Ачинаман албатта эримга...
Чарли Чаплин, Алдар Кўса ва Афанди тоғларда юрган экан, олдиларидан дев чиқиб қолибди.
Уччаласи “Бизни қўйиб юбор!” деб девга ялина бошлашибди. Шунда дев:
— Ҳар бирингиз оғзингиздан бирор нарсани олиб ерга ташлайсизлар. Кимнинг нарсасини кўриб, ушлашга улгурсам, мен билан қолади. Агар кўрмасам, қўйиб юбораман, - дебди.
Чаплиннинг оғзида сақичи бор экан. Сақичини ерга ташлаши билан, дев ушлаб олибди.
Алдар Кўсанинг оғзида нос бор экан. Ерга ташлаши билан, уни ҳам дев ушлаб қолибди. Навбат Афандига келибди. Кеча роса тўйиб саримсоқ еган Афанди девга қараб “Куф-ф-ф” дебди. Дев атрофга аланглаб қарабди-да:
— Саримсоқни ҳиди бор-у, ўзи йўқ?! Майли сен уйингга кетавер! – деган экан.