"Ўпкаси йўқ" таксичи йўловчини олибди-ю, машинани 120км/с тезликда ҳайдай бошлабди.
Қўрқиб кетган йўловчи:
— Илтимос, секинроқ ҳайданг, - деб қўрқа бошлабди.
Ҳайдовчи бўлса:
— Қўрқманг, мени фариштам бор. У мени асрайди, - дебди.
Яна озгина юргач:
— Тўхтатинг, бўлди, шу ерда тушиб қоламан, - дебди йўловчи.
Таксичи машинасида бир ўзи тезликни яна ошириб, кетаётса, орқа ўриндиқдан кимдир:
— Тўхтатинг, мен ҳам тушиб қоламан, - дебди.
— Кимсан ўзи? - сўрабди ҳайдовчи.
— Сени фариштангман, - дермиш бояги овоз.
Ҳамма одамлар оқ қоғоздан қор парчаларини кесиб ўтирган вақтда, ишхонамдаги йиллик ҳисобот ҳужжатлари мени миямни арралаб ўтирибди.
Ярим тунда уйига қайтган қизга эшик очган отаси дебди:
— Келдингми қизим?
— Ҳа, дада мен бугун сал вақтлироқ келдим.
— Баракалла қизим. Энди кийиниб олгинда бориб ухла...
Бир одам қўшни давлатга ишлагани бориб келибди-ю, қайтиб келгач одамларга мақтана бошлабди:
— Туркия, Арабистоннинг ҳамма шаҳарларига бордим. Жуда мириқиб дам олдим.
Қўшниларидан бири дебди:
— Унда сиз жуғрофияни яхши билсангиз керак?!
— Йўқ! Мен ҳали Жуғрофияга бормадим. Лекин, яқинда у ерга ҳам боришни режалаштирганман, - дермиш ҳалиги одам.
Шифокорга мурожат қилган бемор:
— Доктор, нега менга муолажа қилиш ўрнига, ҳамкасбингиз билан кулиб гаплашиб турибсиз? - деса, шифокор:
— Кулгу - энг яхши даъво! Мен сизга айтсам...!
Хотинини устидан кулишни ёқтирадиган эр дўкон кассаси ёнига келгач, қўлидаги 10 кг қўй ёғи ва гўштни кўрсатиб хотинига дебди:
— Бўлди, бас қил! Илтимосларингни бажардим. Мана ёлвориб сўраган нарсаларинг! Шунча олганим етар ахир...!
— Юлдуз, биласизми? Сиз жуда-ям гўзал, мафтункор, лобар...
— Тушунмадим, менга ҳушомад қилаяпсизми?
— ... доно аёлсиз!
Дўконга кириб Elma туалет қоғозини харид қилдим-да, халтага жойлаётсам, ортимдан кимдир келиб:
— Юмшоқ эканми? - деб сўради.
— Ҳа, жуда-ям сифатли, - дедим ўгирилмасдан.
— Ўтган сафар ҳудди шунисидан харид қилгандим, афсусландим... Шунақанги қаттиқ экан, ишлата олмадим, чидаб бўлмайди!
Ўгирилиб қарасам, бир ёш йигит тиш тозалагич танлаяпти.
Суҳбатимизни эшитиб турган кассир қиз кулгидан ўзини боса олмай қолди...!
Бир одамнинг қўшниси қазо қилибди. Шериги билан қўшнисига қабр ковлагани боришибди. Навбат билан ковлай бошлабди. Охири шериги тушибди-да, ковлаб бўгандан кейин:
— Уф-ф, чарчадим, - деб ўтириб олибди.
— Чиқ! - деса,
— Одам чарчагандан кейин гўрданам чиқгиси келмай қолар экан, - дермиш.
Автобусга тўлачадан келган аёл чиқибди. Ҳаммани туртиб-суртиб ўтиб кетаётса, бир озғингина жувон минғирлабди:
— Сал камроқ овқат есангиз, шунақа семириб кетмайсиз!
Тўладан келган аёл ўгирилиб:
— Сен ҳам ичингдаги гижжаларингни тозаласанг, қилтираб юрмасдан семирардинг, - деган экан.