Таҳририятга хат келибди:
"Мақоламни журналингизда чоп этсангиз. Учта мақоламни бирданига юборяпман!"
Таҳририятдан жавоб келди:
"Бу билан бизни қўрқита олмайсиз!"
Газетанинг "Танишув" рукнидаги эълон:
Ичмайман, чекмайман, овқат деярли емайман, ...
Суратимни қабристондаги мармар тошлардан бирида кўришингиз мумкин.
Бир аскар бувисига хат ёзибди:
"Меҳрибон бувижоним! Сизни кўргани бориш учун рухсат сўрадим. Лекин беришмади. Уйда бирор арзирли сабаб бўлмаса, бизларга уйга рухсат бермас экан.
Шу сабаб, конвертга қўшиб, посылка жўнатяпман. Посылка ичида граната бор. Шу гранатани симини тортсангиз, мен уйга бориб-келардим".
Вагон кузатувчиси Гулмира йўловчилардан чарчаган вақтида, уларнинг чойига уйқу дори қўшиб беради.
Агар-да зерика бошласа, "Уммон"ни қўшиқларини қўйиб беради.
Бир ҳайдовчи автомобилида катта тезликда кетаётса, йўл четида:
"Тезликни 50км/с га пасайтир!" деган ёзувни кўриб қолибди. Дарҳол пасайтириб, бироз юргач, яна ёзув чиқибди:
"Тезликни 20 км/с га тушир!" Бироз юргач, яна "10 км/с тезликда ҳайда!". 10км/с тезликда бир соат юрган ҳайдовчи, охирги ёзувга кўзи тушибди:
"Тошбақа" номли боғимизга хуш келибсиз!"
Даллолга қўнғироқ бўлибди:
— Алло, сиз далаҳовли сотиш билан шуғулланасизми?
— Ҳа.
— Нега ҳароба бўлиб кетган далаҳовлини қиммат нархда, рўпарасидаги данғиллама далаҳовлини арзон пулга сотяпсиз?
— Ҳароба далаҳовлидан чиройли, икки қаватли, данғиллама далаҳовлини томоша қилса бўлади. Данғиллама далаҳовлидан-чи, ҳароб бўлган жой кўриниб туради-ку...?!
Бир акахон қизил мерседесни миниб олиб, катта кўчанинг ўртасида, 150-170 тезликда кетаётса, ёнидан бир жисм яшин тезлигида ўтиб кетибди.
Ҳеч нарсага тушунмаган акахон, газни охиригача босиб, уни қувиб етибди. Қараса, ранги оқариб кетган бир одам ўтирган эмиш.
— Mенга қаранг, нима бало, моторингиз самолётникими?, – cўрабди акахон.
Бояги одам бўлса:
— Қаёқдан билай...?! Шунчаки, ’’американский горка”да учиб кўрмоқчи эдим...! – дермиш.
Талабалар кредит мавзусида дарс ўтишмоқда. Битта талаба ўқитувчисига савол берибди:
— Айтинг-чи домла, нега банклардан кредит олаётганимизда биздан гаров талаб қилишади-ю, биз банкка пул қўйганимизда бизга гаров учун ҳеч нарса беришмайди?!
Хотин эрига:
— Адаси, ўғлингизга ўзингиз тушунтиринг. Уни севимли кучуги ўлиб қолди...
Отаси:
— Ўғлим, бу ёққа кел! Турникда тортина оласанми? Бир, икки, уч, ..., ўн. Нимага тўхтадинг?
— Тамом бўлдим ада...
— Ўғлим, сен яхши кўрган кучугинг ҳам тамом бўлди!!!
Кичкина болакай:
— Ойижон қорним очди? Ойижон чанқадим! Ойижон ўйинчоғим қани? Ойижон ухлатинг! Ойижон ..., - деяверибди.
Телевизор кўриб ётган адаси эса:
— Яхши-ям ойижон эмас эканман, - дермиш.