Кичкина болакай:
— Ойижон қорним очди? Ойижон чанқадим! Ойижон ўйинчоғим қани? Ойижон ухлатинг! Ойижон ..., - деяверибди.
Телевизор кўриб ётган адаси эса:
— Яхши-ям ойижон эмас эканман, - дермиш.
— Кеча қўшнимизни машинасидаги чанг устига "Мени ювинтир" деб ёзиб қўйсам, у бугун мени автомобилимга "Кирсанг юваман" деб ёзиб кетибди.
Кунларнинг бирида ота-ўғил тоққа, дам олишга чиқишибди. Ўғли тошга қоқилиб, йиқилиб тушибди-да, оғриқдан:
— Ай!, - деб бақирибди.
"Ай!" деган акс-садо келибди.
— Кимсан?, - сўрабди бола ҳайрон бўлиб.
"Кимсан" деган акс-садо эшитилибди.
— Тентак, - деб бақирибди.
Яна "Тентак" эшитилибди.
Адаси ўғлига қараб, — Тўхта, - дебди-да, — Сен зўрсан!, - деб бақирибди.
"Сен зўрсан" деган садо келибди.
— Сени яхши кўраман, - деса,
"Сени яхши кўраман" деган овоз келибди тоғлардан.
— Кўрдингми ўғлим, мен зўрман ва мени яхши кўришади. Сен эса тентаксан, - деган экан адаси.
Бир куни хотин эридан сўрабди:
— Азизим, менга хиёнат қилганмисиз?
— Йўқ, - дебди эри.
Хотини:
— Мен оламдан ўтгач, қабрим устига боринг. Агар бир мартта хиёнат қилган бўлсангиз, қабрим атрофида бир мартта айланиб чиқинг. Икки мартта хиёнат қилган бўлсангиз, икки мартта айланиб чиқинг, - дебди.
Шунда эр хотинига қараб:
— Унақа дема хотин! Мени бошим айланиб кетади, - дермиш.
Адаси тўрт ёшли қизини ухлатмоқчи бўлиб, алла айтиб берибди. Қизини кўзлари юмулганини кўрган отаси:
— Ухлайқол қизим. Ҳозир тушингда ажойиб эртаклар кўраётган бўлсанг керак, - дебди пичирлаб.
Қизи эса шу заҳоти кўзини очиб:
— Йўқ адажон. Реклама тугамади ҳали, - деган экан.
Ота бола ўтирган экан. Бола отасидан сўрабди:
— Дада, негрлар нимага шоколад ейишмайди?
— Чунки улар қўлини тишлаб олишдан қўрқишади...
Бир куни Афанди йўлда кетаётса светофорда бир ўта замонавий қиз машинаси билан келиб тўхтабди
Афанди кўриб:
— Вой-бў, бунча чиройли. Бунақасини ҳали кўрмагандим, - деса
Ҳалиги қиз:
— Маълумот учун, мени онам шунақа чиройли туққанлар, онам ҳам жуда гўзал аёллар, - деса
Афанди:
— Сен онасини қаердан биласан? Бу чет элда ишлаб чиқарилган машина-ку, - дермиш
— Ёш мутахассис билан тажрибали мутахассиснинг қандай фарқи бор?
— Ёш мутахассис ишлашни билмайди, тажрибалиси эса ишламасликни билади.
Афанди бир қурумсоқ бойда қароллик қилар эди. Бир куни бой меҳмонга кетаетиб, Афандига қиладиган ишларни тайинлади:
— Қўй, сигир, товуқларга яхши қара! Товуқларнинг боши ердан, мол, қўйларнинг боши охурдан узилмасин! Ҳовли саҳнини тозалаб, ёғ тушса ялагудек қилиб қўй!
Хўжайин кетгач, Афанди товуқларни парвариш қила бошлади, ҳар қанча дон берса ҳам товуқлар уни еб бўлиб, дарҳол бошини ердан кўтарар эдилар. Аччиғланган Афанди товуқларни тутиб ҳаммасининг бошини узиб, ерга ташлади «мана, энди ердан кўтарилмайдиган бўлди» деди ўз-ўзига. У молхонага кириб, қўй, молларни парвариш қила бошлади. Аммо улар ҳам ем-хашакни еб бўлиб, бошларини охурдан кўтаришар эдилар. Афанди ҳайвонларнинг ҳам бошини кесиб, охурга ташлади ва «энди, охурдан кўтарилмайдиган бўлди», деди ўзича. Бу ишлардан бўшагач, ҳовлини супурди-да, бойнинг хумдаги ёғини эритиб ерга сепди. Ишларни саранжомлагач, энди дам олишга ўтирган эдики, бой қайтиб келди, аҳволни кўриб бақирди:
— Бу нима қилганинг, ҳаромзода!
— Хўжайин, топшириқларингизни жону дил билан бажардим, мана, молларнинг бошини охурдан, товуқларнинг бошини ердан узилмайдиган қилиб қўйдим. Ҳовлингизни шундай тозаладимки, ишонмасангиз, мана ёғ ҳам сепдим, ялаб кўрингчи,— деди Афанди
— Шикоятингизга тушундим, - деди психиатр беморга.
— Демак, алақ-чалақ тушлар кўрасиз. Сизни қандайдир ёвуз кучлар таъқиб қилади, тутиб олиб уради. Бу ҳам етмагандай бақираётганда уйғониб кетасиз-у бу даҳшатлардан қутуласиз, шундайми?
— Ҳамма гап шунда-да, дўхтир, - деди бемор йиғламсираб. Даҳшат тўхтамайди, давом этади. Уйғонишим билан “ялпайиб ётавермасдан турсангизчи, болани боғчага олиб боришингиз керак!” - деган чинқириқни эшитаман.