Хотин ишдан қайтган эрини ёнига келиб:
— Ойлик олдингизми? Бермайсизми? - деса, эри:
— Бугунмас! Бугун чарчадим, - дермиш.
Телефонда ҳовлиққан овозда бир аёл:
— Алло, бу касалхонами?
— Йўқ, бу қабристон!
— Узр унда! Сизларга мурожат қилишимга сал эртароқ...
— Ҳечқиси йўқ, биз кутамиз.
— Апельсин қанақа мева дада?
— Ўғлим, фантадаги мева - апельсин бўлади!
Имтиҳон куни домла бир талабани кузатиб ўтирса, талаба танга ташлаб, тест жавобини белгилаб, чиқаётган экан. Ҳозир ҳаммадан олдин жавоблар варақасини топшириб чиқиб, кетади бу ҳумпар деб ўйлабди домла.
Ҳамма талабалар жавобларини топшириб чиқиб кетишса ҳам, у талаба ҳалиям ўтирганмуш.
Домла ёнига бориб:
— Вақт тугади укам! Топширинг жавоб варақангизни, - деса,
Талаба
— Ҳозир домла, қайта текшириб чиқай, - деб, яна танга ташлай бошлабди.
Кинотеатрдаги томошабин олдида ўтирган кишига деди:
— Марҳамат қилиб шляпангизни олиб қўйсангиз! Бирор нарса кўрармикинман деб, чиптага уч минг тўлаганман!
— Мен ҳам бошқалар кўриб қўйсин деб, бу шляпага йигирма минг тўлаганман!
Тергов жараёнида текширувчи-ревизорга савол беришибди:
— Маошингиз 200 минг бўлса, юз миллионлик уй-жойни қандай қилиб қурдингиз?
— Жуда-ям оддий. Қурилиш моллари омборида текширув олиб бораётганимда уйимни қурилиши битди.
Кўп қаватли уйларнинг энг юқори қаватида яшайдиган эр-хотинлар урушиб қолишибди. Хотинини қўрқитиб қўймоқчи бўлган эр, уйнинг деразасига чиқибди-да:
— Ҳозир шу ердан ўзимни ташлайман-да, чил-чил бўпкетаман!
Шунда хотини:
— Тўхтанг адаси, - деб ичкарига югуриб кириб кетса, эри хурсанд бўлиб турганакан:
— Мана шу аҳлатларни ҳам пастга ола кетинг, - дебди хотини.
Поликлиника рўйхатхонаси олдидаги ёзувдан:
"Касаллик варақалари берилмайди! Шу ергача келолдингизми?, ишхонага ҳам бора оласиз".
Бир куни бир тентак узун поезд рельсида ўтирган экан. Ёнига иккинчи тентак келиб:
— Нарироқ сурил, мен ҳам ўтирай, - дебди.
Беш яшар Сарвар отасидан сўради:
— Дадажон, менга маймун олиб беринг.
— Маймунни нима қиласан?
— Уни одам қиламан.