Автобус лиқ тўла. Одамларни орасидан бир аёлнинг овози эшитилди:
— Вой йигитча, нима қиляпсиз?
Жимлик. Бироздан сўнг яна ўша овоз:
— Нима қиляпсиз йигитча?
Жимлик. қизиқувчан овоз эшитилди орқадан:
— Айт энди! Нима қиляпсан?
Эр командировкага кетиб бахтсиз ҳодисага учрабди ва кўзидан ажралибди. Докторлар кўз тополмай, буқанинг кўзини қўйиб беришибди.
Уйига келиб, қон тўлган кўзи билан хотинига қараса, хотини оёқлари қалтираб:
— Унақа қараманг, ҳаммасини ўзим айтиб бераман, - дермиш.
Каллик бу фикрлар билан топталган сайҳон дала.
Кеч кирганида врач хонасига бир одам кириб келди. Врач бир нималарни ёзаяпти. Аҳамият бермай:
— Қани тезда ечининг!
— Нега доктор?
— Ечининг тез-тез! Ҳалиги одам қип яланғоч бўлиб ечинибди.
— Нимадан шикоят қилиб келдингиз?
— Шикоятим шуки, шифохонангизга кўмир олиб келувдим. Тушириб оладиган одам йўқ.
— Дўстим, узр, машинанг билан озроқ муаммо чиқиб қолди..
— Нима қилдинг?
— Карбюраторига сув кириб кетди.
— Сен карбюраторнинг фарқига борармидинг?! Қани, айтчи, карбюратор қаерда жойлашган?
— Машинангда
— Ҳa—ҳa, Машинам қаерда бўлмаса?
— Дарёда!
Бир савдогар шаҳардан мол олиб, бошқа шаҳарга элтиб, сотиб юрарди. Кунларнинг бирида молларини сотиб бўлди-да, пулини этик қўнжига тиқиб, ўз шаҳрига жўнади. Бундан ўғрилар хабардор бўлиб, унинг пайига тушдилар. Савдогар поездга чиқувди, улар ҳам кетидан чиқишди. Кеч киргач, савдогар бепарво ухлаб ётаверди.
Ўғрилар секин у ётган жойга келдилар-да, «Пул қайси оёғида экан? Ўнгидами, чапидами?» деб, иккиланиб, таваккалига бир оёғини ўткир болта билан чопиб, опқочиб кетдилар. Бирдан вагоннинг ичи тўс-тўполон бўлиб кетди. Йўловчилар савдогарнинг ҳолига ачинардилар. У бўлса ҳадеб «худога шукур, худога шукур» дерди.
— Ие, нимага шукур қиляпсиз? Ахир бир оёғингиз...
— Э қизиқ экансизлар-ку! Пуллик оёғим омон қолибди-да! Шунга шукур қиляпман...
Интернет шу шаклда оммалашиб борса, бир неча йилдан кейин қабр тошларида: "1930 йил: online - 2025 йил: offline", - деган ёзувлар бўлиши мумкин.
— Қўшни кеча асаларингиз мени чақиб олди.
— Қани қайси бири кўрсатинг, ўзим тазирини бериб қўяман.
Афанди ёш бола эди. Кўча эшиги олдида нон еб ўтирган эди, бир киши келиб, уни алдамоқчи бўлди:
— Ўғлим, туяни яхши кўрасанми?
— Ҳа.
— Кел бўлмаса, нонингни туя қилиб берай. Афанди бир нонга, бир ҳалиги кишига қараб деди:
— Туя эшигимиздан сиғмайди. Қўяверинг ўзим бўталоқ қилиб оламан.
Афанди бозор айланиб юриб, мевафурушлар растасига кириб қолди, қараса: ўрик қоқи, турли-туман майизлар, писта, бодом, нок, узум ва бошқа мевалар уюлиб ётибди-ю, сотувчилари қимирламай ўтиришибди. Афанди ҳассасининг учини бир боққолнинг кўзи олдига олиб борди. Бундан чўчиган боққол:
— Э бадбахт, қанақа одамсан, кўзимга тиқиб оласан-ку,— деди.
Афанди ҳамма эшитадиган қилиб деди:
— Ахир, кўзларингиз бор экан-ку, нега бу мевалардан емай ўтирибсиз?