Автобусда бир аёл ишдан уйига қайтаётган экан, уни уйи охирги бекатда экан. Бир башанг кийинган ёшроқ аёлга кўзи тушиб: бу аёл ҳеч қайси бекатда тушмади, демак мени маҳалламда тушади.
Биронта эркакни олдига келяпти бир қўшнимни эри йўқ, яна бирини эри хорижда, яна бири ишда, демак мени эримни олдига келяпти.
Эримни 2та ўйнаши бор: бири Таня, бири Лена. Таня чет элга кетган, демак буни исми Лена.
Аёл:
— Лена илтимос манави пулни кондукторга узатворинг.
Лена ҳайрон:
— Мени қаердан танийсиз?
Кеч кирганида врач хонасига бир одам кириб келди. Врач бир нималарни ёзаяпти. Аҳамият бермай:
— Қани тезда ечининг!
— Нега доктор?
— Ечининг тез-тез! Ҳалиги одам қип яланғоч бўлиб ечинибди.
— Нимадан шикоят қилиб келдингиз?
— Шикоятим шуки, шифохонангизга кўмир олиб келувдим. Тушириб оладиган одам йўқ.
— Дўстим, узр, машинанг билан озроқ муаммо чиқиб қолди..
— Нима қилдинг?
— Карбюраторига сув кириб кетди.
— Сен карбюраторнинг фарқига борармидинг?! Қани, айтчи, карбюратор қаерда жойлашган?
— Машинангда
— Ҳa—ҳa, Машинам қаерда бўлмаса?
— Дарёда!
Бир савдогар шаҳардан мол олиб, бошқа шаҳарга элтиб, сотиб юрарди. Кунларнинг бирида молларини сотиб бўлди-да, пулини этик қўнжига тиқиб, ўз шаҳрига жўнади. Бундан ўғрилар хабардор бўлиб, унинг пайига тушдилар. Савдогар поездга чиқувди, улар ҳам кетидан чиқишди. Кеч киргач, савдогар бепарво ухлаб ётаверди.
Ўғрилар секин у ётган жойга келдилар-да, «Пул қайси оёғида экан? Ўнгидами, чапидами?» деб, иккиланиб, таваккалига бир оёғини ўткир болта билан чопиб, опқочиб кетдилар. Бирдан вагоннинг ичи тўс-тўполон бўлиб кетди. Йўловчилар савдогарнинг ҳолига ачинардилар. У бўлса ҳадеб «худога шукур, худога шукур» дерди.
— Ие, нимага шукур қиляпсиз? Ахир бир оёғингиз...
— Э қизиқ экансизлар-ку! Пуллик оёғим омон қолибди-да! Шунга шукур қиляпман...
Интернет шу шаклда оммалашиб борса, бир неча йилдан кейин қабр тошларида: "1930 йил: online - 2025 йил: offline", - деган ёзувлар бўлиши мумкин.
— Қўшни кеча асаларингиз мени чақиб олди.
— Қани қайси бири кўрсатинг, ўзим тазирини бериб қўяман.
Афандидан сўрадилар:
— Осмонда қанча юлдуз борлигини балки сиз биларсиз?
— Очиғини айтсам, мен ҳам шуни билишни истайман. Анчадан бери санамоқчи бўлиб юрибману, лекин имкони бўлмаяпти.
— Нега имкони бўлмайди?
— Юлдузларни ердан туриб санаб бўлмайди, осмонга чиқиш керак. Лекин бунга кундузи вақтим йўқ. Кечаси бўлса, осмонга чиқиб қоронғида адашиб кетишдан қўрқаман.
Афанди шустрий қизга уйланибди, орадан уч ой ўтгандан кейин хотини ўғил туғибди, Афанди бошини қашлаб хотинидан сўрабди
— Хотин аёллар одатда 9 ойда туғади сен эса уч ойда туғдинга деса, хотини дермиш:
— Вой адаси Манга уйланганизга қанча бўлди?
Афанди:
— уч ой.
Сизга эрга текканимгачи?
Афанди
— уч ой.
Тўйимиз бўлганигачи?
Афанди
— уч ой.
Учовини қўшса қанча бўлади?
Афанди
— 9 ой!!! Шуни хисобламабман хотин дермиш.
Ресторан директори официантга деди:
— Мижозлар билан ҳеч қачон тортишманг, улар ҳамиша ҳақ бўлишади.
— Тушунарли, аммо у мижоз сизни ...тентак деб айтди—да!
Бир куни Афанди гўшт олиб келди. Хотини ундан сўради:
— Нима овқат қилай?
— Билмайман, бу қанақа овқатга яраса, ўшани қила бер!
Хотини гўштни қўлига олар экан суюниб:
— Қўй гўшти яхши нарса-да, ундан ҳамма нарсани пишириш мумкин,— деди.
— Ундай бўлса,— деди Афанди,— ҳамма нарсани пишира бер!