Икки дўст аразлашиб қолиб, қозини олдига боришибди.
Қози “Эртага келинглар. Муаммони эртага ечамиз” деб қайтариб юборибди. Қозихонадан чиққан йигитлардан бирининг фикри бузилиб, қозини олдига қайтиб бориб 40 тилла танга пора берибди. Қози ишни унинг фойдасига ҳал қилиб беришга ваъда берибди. Йўлда кетаётган иккинчи дўст ҳам қозига бориб 100 тилла бериб, у ҳам ишни ўз фойдасига ҳал қилиб беришни сўрабди. Қози уни ҳам пулини олиб қолибди.
Эртасига айтилган вақтга дўстлар қозининг ҳузурига боришибди ва ўз муаммоларини ҳал қилиб беришни сўрашибди. Қози уларни эшитибди-ю, бир сўз демай жим ўтираверибди. Бироз вақт ўтгандан кейин биринчи дўстни сабри чидамай қозига берган 40 тилла тангани эслатиб қўйиш мақсадида дебди:
— Қози бува, гапни дангал, қирқиб-қирқиб гапирмайсизми деса, қози:
— Ҳа, қирқиб-қирқиб гапирай десам, дўстингни юзидан ўтолмай турибман-да, - дермиш.