Коллежда дарс жараёни:
— Эшматов, нега вазифани бажармадинг?
— Мен Ёшлар Иттифоқи билан тадбир қиляпмиз. Тайёргарликда эдим. Тавсия қилишса, талаба бўламан.
— Тушунарли, ўтир! Тошматова, вазифани бажардингми?
— Нашриётга боргандим. Шеърий китобим чиқяпти. Зулфиячиларга имтиёз бор экан. Худо хоҳласа, талаба бўламан.
— Яхши, ўтир. Ҳа Абдурайим, кеч қолибсан!? Вазифаниям бажармагандирсан?
— Энди дарс қилишим шарт эмас. Дадам ҳарбий. Деярли талабаман.
— Кир, жойинга ўтир. Солиев?
— Устоз, аввал ҳам айтганман. Коллежни битириб олсам, дадам билан Россияга кетаман.
— Сен-чи?
— Устоз мен IELTS ўқияпман.
— Ҳеч ким вазифани бажармадими?
—Устоз, талаба бўлишга жой қолмади. Сиз ҳам дарс ўтиб овора бўлманг, қийналманг деймиз...
— Келишдик, шовқин қилмай ўтиринглар. Комиссия келаркан. Мана бу ҳужжатларни тўлдириб қўяй...