Бир аёл ҳикоя қилади:
— Тўрт ёшли қизим шкафни очиб, кийимларни титаверади. Бугун уни қўрқитдим,
— Шкаф ичида ёмон амаки бор, очсанг сени ўғирлаб кетади, деб.
Кечки пайт эрим билан овқатланиб ўтирсак қизим югуриб келиб:
— Ойи, ойи! Шкаф ичидаги амаки кетдими? деб сўраса бўладими!
Эримга тушунтиргунимча бўларим бўлди!...