Бир деҳқон эшак миниб шаҳарга келар эди. Иттифоқо эшаги хоннинг арки ёнига келганида ҳанграб юборди. Арк тепасида турган хон аччиғланиб, деҳқонни дарралашга буюрди.
Ҳукм ижро қилинди. Эзилган деҳқон ҳанги эшакдан қутулиш учун уни бозорга олиб кириб, Афандини кўрди-да, бошига тушган ҳодисани сўзлади.
— Қўй, бунга ҳафа бўлиб эшагингни сотма, - деди Афанди, - ҳамма эшак ҳам эшакни кўрганда ҳанграйди!