Психология дарсида талабалар профессордан маъруза тинглашмоқда.
Профессор:
— Ҳозир мен сизларга инсондаги 2 ҳолатни кўрсатиб бераман.
Профессор қўл телефондан хоҳлаган рақамига қўнғироқ қилиб:
— Алло, Бахтиёр борми? - дебди.
Гўшакдан:
— Бошқа рақамга тушдингиз. Бахтиёрни рақами эмас! - деган жавоб бўлибди.
— Бу "безовталаниш" ҳолати, - дебди профессор.
Кейин яна телефондан ўша рақамга қўнғироқ қилибди.
— Алло, Бахтиёр келмадими ҳали? - дебди профессор.
— Мен сизга Бахтиёрни рақами эмас деб айттимми?! Нега тушунмайсиз?! - деб жавоб беришибди.
— Бу "асабийлашиш" ҳолати, - дебди профессор.
Шу пайт олди қаторда ўтирган талабалардан бири дебди:
— Мен "шокка тушиш" ҳолатини кўрсатиб бермоқчиман.
— Марҳамат! - дебди профессор ва қўлидаги телефонни талабага узатибди.
Талаба яна худди ўша рақамга қўнғироқ қилиб:
— Алло, мен Бахтиёрман! Мени ҳеч ким сўрамадими? - дебди.