Бир киши уйини деворларига гулқоғоз (обой) ёпиштирмоқчи бўлибди. Пастки қаватдаги қўшнисини уйига тушиб сўрабди:
— Сиз яқинда ремонт қилган эдингиз. Қанча гулқоғоз сотиб олгансиз?
— Олти ўрам гулқоғоз сотиб олганман, - дебди қўшниси.
У киши ҳам бозордан олтита гулқоғоз сотиб олибди.
Таъмирлаш ишларини тугатиб бўлгач қараса, 2 та ўрам гулқоғоз ортиб қолибди.
Қўшнисини эшигини тақиллатибди.
— Қанақа одамсиз?! Ростини айтсангиз бўлмасмиди!? 2 та ўрам гулқоғоз ортиб қолди-ку, - деса, қўшниси:
— Менда ҳам 2 та ўрам ортиб қолди. Сиз мендан қанча гулқоғоз ишлатдингиз деб эмас, қанча сотиб олган эдингиз деб сўрадингиз-ку!