Бир одам дам олиб ўтирса, тўсатдан азройил пайдо бўлиб:
— Жонингни оламан, - дебди.
— Рўйхатингни кўрсат-чи, - дебди бояги одам.
Рўйхатни қараса, ростан ҳам бошида турган экан. Ҳалиги одам секин ялинишга тушибди:
— Илтимос менга бир кун муҳлат бер. Яқинларим билан хайрлашиб олай, - деса, азройилни раҳми келиб, рухсат берибди.
Ҳалиги одам сиқилиб ўтирса, ёнига хотини келиб:
— Шунга ҳам сиқиласизми? Ахир буни йўли осон-ку! Азройил келса, олдин яхшилаб меҳмон қилинг. Чойига уйқу дори қўшиб қўйинг. У уйқуга кетгач, ёнидаги рўйхатни олиб, бошидан исмингизни ўчириб, охирига ёзиб қўйинг, - дебди.
Эри эртаси куни ҳудди хотини айтганидек қилибти. Азройил уйғонгач, ҳалиги одамга қараб:
— Раҳмат сенга эй одамзот! Мазза қилиб дам олдим. Бу яхшилигингни жавобсиз қолдирмайман. Майли мен жон олишни рўйхатни охиридан бошлай қоламан, - дермиш.