Бир куни Афанди:
— Хотин, таниш муллабаччалар келишди, ошни катта қил,— деди.
Хотини тажанг бўлиб ўшқирди:
— Уйингизда сичқонлар ҳасса таяниб юрибдику, нимангизга меҳмон бошлаб келдингиз?
Афанди меҳмонлар олдига чиқиб деди:
— Хотиним беҳисиз ош яхши бўлмайди дея ётибди. Улмай-нетмай кузга етиб олсак, хотиним отасиникига бориб беҳи олиб келади. Ош дам егунча бир айланиб келинглар!