Афанди уйида ўтириб хаёлан қўй гўшти солиб пиширилган шўрва ичишни орзу қилиб ўтирарди. Қўшнисининг ўғли коса кўтариб чиқиб қолди ва деди:
— Амаки, агар шўрва қиладиган бўлсангиз, ойимгаям бир коса бераркансиз. Мазалари йўқ.
Шунда Афанди ўзича ғудраниб қўйди:
— Тавба, бу уйда орзу қилиб ҳам бўлмайди-я! Дарров қўшнилар эшитади.