Бир одам донишмандни ёнига келиб дебди:
— Нимага камбағал одамдан ёрдам сўрасанг, қўлидан келганча кўмак беради-ю, бой ва мансабдордан ёрдам сўрасанг ёрдам бермайди.
Донишманд жавоб берибди:
— Деразага қара! Нимани кўряпсан?
— Кўчани, одамларни, ...
— Энди, кўзгуга қара!
— Кўзгуда ўзимни кўряпман фақат.
— Ана кўрдингми!? Ойнага озгина кумуш қўшилган эди, фақатгина ўзингни кўрсатадиган бўлиб қолди. Ҳудди шу каби, инсонларга озгина бойлик берилса, ўзидан бошқа ҳеч кимни кўрмайдиган бўлиб қолади.