Подшо бир куни Афанди билан зиндонда ётганларни текширишга борди. Иккаласи уларнинг гуноҳини суриштира бошлашди. Қамоқда ётганларнинг ҳаммаси гуноҳсиз эканликларини, бу ерда ноҳақ ётганликларини айтиб, арз ҚИЛДИ. Ёлғиз биргина киши ўзининг гуноҳкор эканлигига иқрор бўлди. Афанди подшога қараб деди:
— Подшоҳи олам, бу гуноҳкорни дарҳол зиндондан чиқазиб юборинг. Бўлмаса бошқа гуноҳсизларни бузиб юборади, дермиш.