Суд раиси айбланувчидан сўраяпти:
— Айтинг-чи, воқеа қандай содир бўлди?
— Хизмат сафаридан белгиланган вақтдан бир кун илгари келдим, эрталаб уйга киришим билан аёлимнинг ранги ғалатироқ кўринди. Кутилмаганда ошхона эшиги очилиб ёпилгандай бўлди. Шошиб ошхонага ўтдим, дераза пардаси шамолда хилпираб турарди, пастга қарасам, мана бу одам битта ички кўйлакда турибди. Алам устида унга музлатгични олиб отдим, аммо мўлжални яхши ололмабман. Аслида уни ўлдирмоқчи эдим. Суд раиси қўлтиқтаёқдаги жабрланувчига ўгирилди:
— Ҳўш, сиз бу масалада нима дея оласиз?
— Ҳар куни тонгда туриб, машқ қиламан, кўп қаватли уйимиз атрофида икки марта югуриб айланаман. Бир пайт қарасам, учинчи қаватдан музлатгич учиб тушяпти, зўрға қочиб улгурдим, оёғимга тушди. Сал бўлмаса бошимга тушиб ўлардим. Суд раиси бутун танаси шикастланган гувоҳга юзланди:
— Гувоҳ, сиз нима дея оласиз?
— Нима ҳам дердим, ўша ерда бўлсам-да, аслида мен бу воқеани кўрганим йўқ. Чунки мен музлатгич ичида эдим.