Афанди ҳақида латифалар

Афанди эшагини бир қариндошиникига олиб бориб :
— Сизникида бироз муддат туриб турсин, - дебди.
Вақт ўтиб афанди қайтиб келса, эшаги озиб кетган экан.
Қариндошига:
— Нима бериб боқдингиз буни? – деса, у одам:
— Ҳали овқат бериш ҳам керакмиди?! – дермиш.
Бир куни афанди эшагини устига оғир юк қўйиб кетаётса, эшагига раҳми келибди.
Кейин юкни ўзини елкасига илиб, ўзи эшакни устига ўтириб кетган экан.
Бир куни афанди тўйга борибди.
Қайтишда тўй эгалари казо-казоларга чиройли тўнлар кийдиришибди. Афандига эса эшакни пўстинини берибди.
Шунда афанди ҳаммага эшиттириб дебди:
— Кўрдингизми, сизларга тўн кийдиришди. Менга эса ўзларини кийимларидан ҳад қилишди!
Афанди шошилиб банкка келиб дебди:
— Кредит олмоқчиман!
Банк ходими:
— Нима мақсадда кредит оласиз? - дебди.
Афанди:
— Латифаларимга клип олмоқчиман! - деган экан.
Бир куни афанди уйида ўтирса, ёнидаги хонадан шовқин эшитилибди. Афанди милтиғини олиб хонага кирса, бурчакда қоп-қора нарса турганмиш. Милтиқ билан "пақ" этиб отибди. Қараса, ўзини чопони девордаги михда илиниб турган экан.
Шунда афанди "Э ҳайрият-ей, яхшиям ичида ўзим йўқ эканман", - дебди.