Беморлар ҳақида латифалар

Врач қабулида:
— Доктор, тишларим негадир сарғайиб тўкиляпти...
— Бу ахир табиий-ку! Ҳозир куз фасли бўлса...
Бемор эрини касалхонага олиб келган аёлга шифокор дебди:
— Эрингизга тинчлик ва хотиржамлик керак! У кишига асабийлашиш мумкин эмас. Мана бу тинчлантирувчи дориларни дорихонадан сотиб олинг!
Хотини дебди:
— Дориларни эримга нечи маҳал ичиришим керак?
Шифокор дебди:
— Бу дориларни сиз ичасиз!
Шифохонага келган беморга шифокор дебди:
— Уч маҳал ичсангиз "отдек" бўлиб кетасиз...
Бемор:
— Майли. Лекин дорини номини айтмадингиз-ку?! - деса, шифокор:
— Дорини нима алоқаси бор бу ерда?! - деган экан.
Стоматолог тиш олмоқда:
— Қўрқма Алишер, бу ишни дипломсиз ҳам уддалайсан!
Бемор:
— Мени исмим Алишер эмас...
Стоматолог:
— Алишер менман!
Бош врачни туғилган кунида қўл остидаги ходимлари "ажойиб" совға қилишмоқчи бўлиб, уни операция хонасига чақиришибди:
— Кўричакни топиб бўлмаяпти, ўзингиз кўриб берсангиз, - дебди ходимлари.
Бош врач кўричакни топаман деб беморни қорнига қўлини тиқса, қаттиқ нарса турганмиш.
— Нима бу? Ие, машинани калити нима қиляпти бу ерда?!
— Табриклаймиз!!! - дебди ҳамма ходимлари бир овоздан.
Миллионер қария бетоб бўлиб қолса, ҳамма қариндошлари йиғилиб олибди.
— Айтинг доктор, умид қилсак бўладими? - дейишса, доктор:
— Умид қилманглар! Бу оддий шамоллаш, ўтиб кетади, - дермиш.
Оғир вазнли аёл тарозига чиқиб, врачдан сўрабди:
— Бунақа вазнга мос келиши учун бўйим қанча бўлиши керак?
Врач:
— Тўрт метр бўлиши керак...!
Бемор:
— Доктор, жигарим қаттиқ оғрияпти.
Доктор:
— Тез-тез ароқ ичиб турасизми?
Бемор:
— Вой ҳар куни ичаман, ёрдам бермайди...
Кўзидан шикоят қилган бемор окулист кўригига келибди.
Турли хил ҳарфлар ёзилган Сивцева жадвалини беморга кўрсатиб врач дебди:
— Хўш бемор, охирги қатордаги сўзларни кўряпсизми? Ўқинг-чи!
— Ўқитувчи нашриёти. Адади 5000.
Доктор тантанавор оҳангда!
— О сэр! Сизнинг касалингиз медицинани бойитадиган бўлди.
— О худойим-ей! Мен бўлсам 5-6 доллар
билан қутиларман деб ўйловдим.